Жаҳон

АҚШ Украинани яна ҳарбий ёрдам пакети билан сийлайди

Бу ҳақда Америка Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

АҚШ Украинани яна ҳарбий ёрдам пакети билан сийлайди

 

АҚШ Украинага янги ҳарбий ёрдам пакетини тақдим этишини эълон қилди, унинг умумий ҳажми 1,3 миллиард долларни ташкил этади. 

 

Ёрдам пакети тўртта NASAMS зенит-ракета тизимлари ва уларга ўқ-дорилар, 152 миллиметрли артиллерия снарядлари, TOW танкка қарши ракеталар, юқори аниқликдаги авиация ўқ-дорилари, Phoenix Ghost ва Switchblade учувчисиз учиш аппаратлари, шунингдек, дронлар ва электрон урушларга қарши воситаларни ўз ичига олади, дея хабар берди Америка Мудофаа вазирлиги.

 

Бундан ташқари, Қўшма Штатлар Украина учун 150 та ёнилғи қуйиш қурилмаси, 115 та техникани тортиш ва ташиш учун тактик машина, техникани эвакуация қилиш учун 50 та тактик машина, портлар ва бандаргоҳларни ҳимоя қилиш ва миналардан тозалаш учун ускуналар, шунингдек, тактик хавфсиз алоқа тизимларини сотиб олади. 

 

Янги ёрдам пакети «Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси» (USAI) орқали тақдим этилмоқда, у асбоб-ускуналар ва қуролларни АҚШ армияси арсеналларидан олиб чиқишни эмас, балки уларни саноатдан сотиб олишни назарда тутади. 

custom img

Оқ уй америкалик олимларнинг ЖССТ билан алоқасини чекламоқда

Чекловлар дастлаб ҳантавирус тарқалиши фонида жорий этилган.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғозида Эрон объектларига ҳужум уюштирди

Пентагон ҳужумлар мудофаа характерига эга бўлганини ва сулҳни бузишга қаратилмаганини билдирди.

custom img

Россия ТИВ хорижликларни Киевни тарк этишга чақирди

Шунингдек, Украина пойтахти аҳолиси ҳарбий ва маъмурий инфратузилма объектларига яқинлашмасликка чақирилди.

custom img

Японияда ноқонуний мигрантлар ижтимоий тармоқлар орқали назорат қилинади

Мамлакатда онлайн платформаларни мониторинг қилувчи махсус бўлинма ташкил этилади.

custom img

Путин Тоқаев таклифига биноан Қозоғистонга боради

Ташриф доирасида Россия президенти Қозоғистонда Евросиё иқтисодий форуми ва олий кенгаш йиғилишида иштирок этади.

custom img

Венесуэлада маҳбуслар исён кўтариб, қамоқхонани эгаллаб олишди

Маҳбуслар қамоқхона директорнинг ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда.

custom img

Конгода Эбола қурбонлари сони 200 дан ошди

Мамлакатда 867 та гумон қилинган инфекция ҳолати қайд этилган.

custom img

Ҳиндистонда жазирама оқибатида камида 16 киши ҳалок бўлди

Расмийларга кўра, ҳарорат 45 даражадан ҳам ошиши қайд этилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"