Ўзбекистон

«Доктор Албан»дан «Boney M»гача — «Дунё садолари» Андижонда янграмоқда

Хонобод шаҳрида «Дунё садолари» халқаро миллий эстрада санъати фестивали бўлиб ўтмоқда.

«Доктор Албан»дан «Boney M»гача — «Дунё садолари» Андижонда янграмоқда

 

Бобур юрти Андижоннинг энг хушманзара гўшаси Хонобод шаҳрида “Дунё садолари” халқаро миллий эстрада санъати фестивали бошланди.

 

Фестивалда Россия, Франция, Германия, Швеция, Чехия, Болгария, Латвия, Польша, Греция, Сербия сингари дунёдаги бир қатор давлатларнинг эстрада санъати гуруҳлари, хонандалари иштирок этиб, ўзларининг миллий санъатларини намойиш этмоқда.  

 

Меҳмонлар бугун дунёга машҳур “Доктор Албан”, "Boney M" диско-гуруҳи ҳамда "Otawan" гуруҳларининг чиқишларидан баҳраманд бўлди.

 

Хонобод шаҳрининг марказий маданият ва истироҳат боғида ўзлари учун ажратилган майдонларда Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда юртимиз вилоятларидан ташриф буюрган ижодий гуруҳлар, ҳунармандлар ўзларининг ўзига хос санъати ҳамда ҳунармандчилик анъаналарини намойиш этмоқда.

 

Фестивалда республикамизнинг ҳар бир вилояти нафақат санъат, балки туризм, ҳунармандчилик йўналишидаги имконият ва салоҳиятини намоён этади.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"