Иқтисодиёт

Россиядаги айрим банкларнинг UnionPay карталари чет элда ишлашни тўхтатади

АҚШ санкциялари остида қолган «Тинькофф» ва «Солидарность» банклари хориждаги мижозларни нақд пул ечиб олишга чақирди.

Россиядаги айрим банкларнинг UnionPay карталари чет элда ишлашни тўхтатади

 

«Тинькофф банк» томонидан чиқарилган UnionPay карталари бугун, 21 июлдан бошлаб АҚШнинг банкка қарши санкциялари туфайли хорижда ишлашни тўхтатади. Бу ҳақда кредит ташкилотининг Telegram-каналида хабар берилди. 

 

Банк хориждаги мижозларига яқин келажакда нақд пул ечиб олишни маслаҳат бериб, Россияда карталар одатдагидек ишлашда давом этишини таъкидлади. «Тинькофф» вакиллари яқин орада тўлов тизимининг қарори туфайли UnionPay карталарини чиқариш тўхтатилишини қўшимча қилди. 

 

Россиянинг яна бир банки, АҚШнинг янги чеклов чораларига дучор бўлган — «Солидарность» ҳам Россиядан ташқаридаги мижозларга нақд пул олишни маслаҳат берди.

 

«Иккиламчи санкциялардан қўрқиб, айрим контрагент банклар хориждаги банкдан пул ўтказмаларини қабул қилиш имкониятини чеклаши мумкин», — дейилади хабарда.

 

Аввалроқ, 20 июль куни АҚШ Россиянинг бешта банкига қарши санкциялар жорий қилган эди. Рўйхатга «Тинькофф» ва «Солидарность»дан ташқари «Локо Банк», «Юнистрим» ҳамда Петербург ижтимоий тижорат банки кирди. Бундан ташқари, Вашингтон 18 нафар россиялик, жумладан Ҳисоб палатаси собиқ раҳбари Алексей Кудринга нисбатан чеклов чораларини қўллаган. Шунингдек, Россия Фанлар академиясининг тадқиқот марказлари ва институтлари, юк ва йўловчи кемалари, саноат ва мудофаа корхоналари ҳам санкциялар остида қолди. 

 

АҚШ Молия вазирлиги баёнотида айтилишича, янги чоралар Москванинг Украина урушини давом эттиришига имкон берувчи товарлардан фойдаланишини тўхтатиш, шунингдек, Россиянинг металлургия ва тоғ-кон саноатидан тушадиган даромадларини камайтириш, унинг келажакдаги энергетика имкониятларига путур етказиш ва халқаро молия тизимига киришини ёмонлаштириш учун мўлжалланган. 

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.