Ўзбекистон

Ўзбекистонда ўтган 6 ой давомида 200 минг гектарга яқин ер майдонлари захирага қайтарилди

Шунингдек, 2 391 гектар ерлар ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланди

Ўзбекистонда ўтган 6 ой давомида 200 минг гектарга яқин ер майдонлари захирага қайтарилди

 

АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлар палатаси раҳбариятининг маълум қилишича, 2023 йилнинг ўтган олти ойи давомида 6 213 та ҳолатда 2 391 гектар ер майдонлари ўзбошимчалик билан эгаллаб олингани аниқланган.

 

Шундан:

 

  • 2546 та (671 гектар, 41 фоиз) қонунбузарлик ҳолатлари берилган ёзма кўрсатмалар натижасида ихтиёрий бартараф этилди;

  • 1 810 та (922,3 гектар) ҳолатда ўзбошимчалик билан эгалланган ерларни қайтариш ва уларда қурилган иморатларни буздириш бўйич судларга даъво аризалари киритилди;

  • жиноят аломатлари аниқланган 334 та ҳолатда (57,2 гектар) тўпланган материаллар прокуратурага юборилди.

 

Республика бўйича ер участкаларидан мақсадсиз фойдаланиш билан боғлиқ 484 та (3 380 гектар) ҳолат аниқланиб, ушбу ерларга бўлган  ҳуқуқни бекор қилиш юзасидан ҳокимликларга 455 та (3 369 гектар) тақдимнома ва судларга 29 та (11,0 гектар) ариза киритилган.

 

Бундан ташқари, 1 июль ҳолатига кўра, ҳокимликлар қарорига асосан 198 500 гектар ерлар давлатзахирасига қайтарилган.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"