Ўзбекистон

Тошкент вилоятида яшаш уйида «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди

Текширув давомида хонадонда синтетик гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларни тайёрлашда фойдаланилган техник воситалар борлиги аниқланган

Тошкент вилоятида яшаш уйида «нарколаборатория» ташкил қилган шахслар ушланди

 

Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасининг хабар беришича, 20 июль куни Олмалиқ шаҳрида яшовчи 40 ёшли фуқаро шаҳар ҳудудида гумонланиб текширилганда, унинг ёнидан 0,36 грамм «мефедрон» (экспертиза хулосаси) синтетик гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланиб далилий ашё сифатида ҳужжатлаштириб олинган.

 

Шундан сўнг тезкор тадбир давом эттирилиб, шахснинг яшаш хонадони кўздан кечирилган. Натижада хонадондан турли ҳажмдаги шиша ва бошқа идишларда кимёвий, ўткир ҳидли суюқликлар, ярим тайёр ва тайёр ҳолдаги синтетик гиёҳвандлик воситалари ҳамда уларни тайёрлашда фойдаланилган техник воситалар борлиги аниқланиб, ҳужжатлаштирилган.

 

Шунингдек, тадбир давомида ушбу воситаларни тайёрлашда иштирок этган 43 ёшли эркак ва 21 ёшли аёл ҳам қўлга олинган.

 

Ҳозирда ҳолат юзасидан ушланган шахсларга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.