Спорт

Саудия клубларига 2030 йилгача трансферлар учун 19,7 миллиард евро ажратди

Ҳар йили харидлар учун 2,5 миллиард евро сарфланади.

Саудия клубларига 2030 йилгача трансферлар учун 19,7 миллиард евро ажратди

 

Саудия Арабистони 2030-йилгача трансферлар учун сарфлаши мумкин бўлган маблағ миқдорини маълум қилди. Журналист Бен Жейкобснинг сўзларига кўра, Саудия Арабистони Спорт вазирлиги маҳаллий клубларга 2030 йилгача трансферлар учун 17 миллиард фунт стерлинг (19,7 миллиард евро) берган. Бу ҳар йили харидлар учун тахминан 2,5 миллиард евро сарфлаш имконини беради.

 

Килиан Мбаппенинг трансфери ёз бошида буджетда кўзда тутилмаган эди, аммо Саудия раҳбарлари ва «Ал-Ҳилол» уни қўлга киритиш имконияти пайдо бўлиши мумкинлигини билишган ва бундай вазиятга тайёргарлик кўришган. Лионел Месси билан музокаралардаги муваффақиясизликдан сўнг, «Ал–Ҳилол» катта юлдузни қўлга киритишни мақсад қилган. Бу клуб учун муҳим вазифа. Бу ёзда «Ал-Ҳилол» Неймар ва Лука Модричнинг трансфер имкониятларини ҳам ўрганиб чиқди. Клубнинг 2024 йилдаги мақсади - Роберт Левандовски. Аммо ҳозирча «Барселона» ҳужумчиси Саудия Арабистонига ўтиш ҳақида ўйламаслигини айтган.

 

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"