«Ал Ҳилол» Мбаппе учун 10-рақамни бўшатиб қўймоқда
Малком 77-рақамни олди.

Малком «Ал Ҳилол»да Килиан Мбаппе туфайли 10-рақамга эгалик қилолмайди. Кеча Саудия клуби бразилиялик футболчининг Зенитдан трансферини элон қилганди ва у 77-рақам остида ўйнашини маълум қилди.
Журналист Бен Жейкобс ёзганидек, агар Мбаппе трансферга рози бўлса, «Ал-Ҳилол» 10-рақамни бўшатиб қўймоқчи. «ПСЖ» ҳужумчиси Франсия терма жамоаси сафида 10-рақамда ҳаракат қилади.
Эслатиб ўтамиз, «Зенит»да Малком икки мавсум давомида 10 рақам остида ўйнаган.







