Ўзбекистон

Энди коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар тезкор ҳал этилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Энди коммунал хизмат кўрсатиш соҳасидаги муаммолар тезкор ҳал этилади

 

2023 йил 1 октябрдан Адлия вазирлиги, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ва бошқа давлат органлари ахборот тизимларидаги муниципал мулклар тўғрисидаги маълумотлар ушбу тизимларни ўзаро интеграция қилиш орқали “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига юкланади. 

 

2024 йил 1 январдан муниципал мулкларнинг ҳар бирига нисбатан самарадорликнинг муҳим кўрсаткичлари белгиланади ва уларнинг бажарилиши “Тошкент Инвест компанияси” акциядорлик жамияти томонидан мониторинг қилинади.

 

Тошкент шаҳридаги давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўловининг энг кам ставкалари ҳамда кичик саноат зоналарида тадбиркорлар томонидан тўланадиган ижара тўлови миқдорлари ҳар йили 31 декабргача бозор тамойиллари асосида белгиланади.

 

2023 йил 1 октябрдан Тошкент шаҳрида белгиланган объектлар негизида Компания томонидан лойиҳа қиймати 1 миллион АҚШ долларигача эквивалентдаги давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини амалга оширишнинг соддалаштирилган тартиби жорий этилади.

 

2024 йил 1 январгача коммунал хизмат кўрсатиш корхоналари ахборот тизимларини “Рақамли Тошкент” комплекс дастурига интеграция қилиш орқали муаммоларни аниқлаш ва тезкор ҳал этиш тизими жорий қилинади.

 

2024 йил 1 мартдан “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ корхоналарининг Тошкент шаҳри филиаллари “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ ва “Тошкент шаҳар газ таъминоти” МЧЖ сифатида қайта ташкил этилади.

 

2024 йил 1 январдан оқар сув, жумладан техник сув ресурсларидан тўлов асосида фойдаланилади.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.