Ўзбекистон

Миллий мусиқа санъати кластери яратилади

Маданият ва туризм соҳасида давлат бошқаруви кенгайтирилмоқда.

Миллий мусиқа санъати кластери яратилади

 

Фармонга кўра, қуйидагилар ташкил этилди:
 

  • Маданият ва туризм вазирлиги негизида Маданият вазирлиги;

  • Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузурида Туризмни ривожлантириш қўмитаси.


Шунингдек, Маданият вазирлиги тизимида қуйидаги янги муассасалар ташкил қилинади:

 

  • “Ўзбектеатр” давлат муассасаси;

  • “Маданият таълими маркази” давлат муассасаси.

 

Маданият ва санъат соҳасида ислоҳотларни чуқурлаштириш ва тизим фаолиятини трансформация қилиш бўйича “йўл харитаси” тасдиқланди.

Маданият ва санъат соҳасида таълимни тизимли ислоҳ қилиш мақсадида қуйидаги чора-тадбирлар белгиланди, жумладан:

 

  • миллий мусиқа санъати кластери яратилади;

  • давлат мусиқали, драма ҳамда қўғирчоқ театрларида ягона репертуар стратегияси асосида “устоз-шогирд” анъаналари ва маҳорат мактаблари асосида таълим бериш тизими йўлга қўйилади.


2023 йил 1 сентябрдан:
 

  • босқичма-босқич замонавий жиҳозланган кутубхоналар ва кинотеатрлар ташкил этилади;

  • мусиқа чолғучилиги ва ашула ижрочилиги бўйича пуллик махсус курсларда ўқитиш тизими жорий этилади.

 

2024–2026 йилларда халқаро фестиваллар, форумлар ва республика даражасидаги маданий-оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш ишлари босқичма-босқич хусусий секторга ўтказилади.

 

Бундан ташқари, қуйидагилар ишлаб чиқилади:

 

  • маданият марказлари ва кўзи ожизлар учун адабиётларни буюртма асосида етказишга мўлжалланган ахборот тизимлари, аҳолига аудиовизуал асарларни тақдим қилишга мўлжалланган махсус видео платформа;

  • ёшларга миллий мусиқа чолғулари тўғрисида дастлабки таълимни беришга мўлжалланган “Cholg‘u.uz” мобиль иловаси.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.