Ўзбекистон

Президент Фарғонадаги «Янги Ўзбекистон» массиви қурилиши билан танишди

Бугунги кунда 300 гектарли майдонда жадал қурилиш кетмоқда

Президент Фарғонадаги «Янги Ўзбекистон» массиви қурилиши билан танишди

 

Шавкат Мирзиёев Фарғона шаҳридаги «Янги Ўзбекистон» массивининг қурилиш ишлари билан танишди.

 

 

Президент матбуот хизмати маълумотларига кўра, бугунги кунда 300 гектарли улкан майдонда жадал қурилиш кетмоқда. Бу ерда 65 мингдан зиёд аҳолига мўлжалланган 298 та кўп қаватли уй бунёд этилади.

 

«Аҳоли зич яшайдиган шаҳар ва вилоят учун бу муҳим ижтимоий аҳамиятга эга. Бу йил массивда 73 та уй барпо этилмоқда. Уларнинг дастлабкилари фойдаланишга топширилиб бўлди», — дейилади хабарда.

 

Мазкур ҳудудда мактаблар, мактабгача таълим ва тиббиёт муассасалари, савдо ва маиший хизмат шохобчалари, спорт мажмуаси бўлади.

 

«50 гектарда ташкил этиладиган кичик саноат зонаси аҳолини иш билан таъминлашда муҳим ўрин тутади. Массив ўзига хос экошаҳар бўлади - 70 гектар майдонда ’Янги Ўзбекистон боғиʼ ва сунъий кўл барпо қилинади. Бўш майдонларга ҳам дарахтлар экилади. Сунъий кўл атрофида сўлим хиёбон ташкил этилади», — дейилади хабарда.

 

 

Давлат раҳбари массивдаги ижтимоий-иқтисодий лойиҳаларга инвесторларни жалб этиш, хизмат турларини кўпайтириш бўйича кўрсатмалар берди. Шу билан президент Фарғона вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга қайтиб келди.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.