Амрабат Манчестер клубига 50 миллион фунтга тушиши мумкин
«Манчестер Юнайтед»га ҳимоячи керак.

«Манчестер Юнайтед» Софиан Амрабатни катта трансфер орқали қўлга киритиши мумкин.
«Тҳе Гуардиан» нашрининг хабарига кўра, агар манкунианликлар кераксиз ўйинчилардан бирини сотишга муваффақ бўлишса, улар «Фиорентина» ярим ҳимоячиси ёки бошқа ҳимоячини сотиб олишлари мумкин. Амрабатнинг нархи 50 миллион фунт атрофида бўлиши айтилмоқда.
Олдинроқ «Манчестер Юнайтед» марокашлик футболчини 25 миллион евро ва бонуслар эвазига сотиб олишга яқин тургани ҳақида хабар берилганди.







