Ўзбекистон

Ўзбекистон Қозоғистонга рекорд миқдорда картошка экспорт қилди

Мамлакатнинг экспорт ҳажми охирги йигирма йил ичида рекорд даражага етди.

Ўзбекистон Қозоғистонга рекорд миқдорда картошка экспорт қилди

 

Ўзбекистондан Қозоғистонга ўзбек картошкасининг етказиб бериш ҳажми камида охирги йигирма йил ичида рекорд даражага етди, дейди EastFruit таҳлилчилари.

 

Ўзбекистонда апрель ойининг биринчи ўн кунлигида улгуржи бозорларида жорий мавсумда янги картошканинг биринчи йирик партиялари 2022 йилга нисбатан қарийб уч ҳафта кечроқ пайдо бўлди. Жорий йилнинг январь ойида Ўзбекистонда кузатилган аномал совуқ об-ҳаво туфайли республиканинг жанубий вилоятларида картошка экиш ўтган йилга нисбатан уч ҳафта кеч бошланди ва шунга мос равишда картошка йиғим-терими ҳам кечикди.

 

Бироқ, шунга қарамай, ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари динамикасида барқарор пасайиш тенденцияси шаклланди. Агар ўтган йили янги ҳосил бўлган картошка нархининг пасайиши апрель ойининг охирида тўхтаган бўлса, жорий йилда ушбу маҳсулотларнинг улгуржи нархлари июнь ойининг охиригача пасайишда давом этди. Натижада нархларнинг нисбатан арзонлиги ушбу маҳсулотлар экспортини рағбатлантириш омилларидан бирига айланди.

 

Ўзбекистонда картошка экспорти 2022 йилда май ойининг учинчи ўн кунлигида якунланган бўлса, жорий йилда ушбу маҳсулотнинг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш май ойининг учинчи ўн кунлигининг ўрталаридагина бошланди. Бироқ, кеч бошланганига қарамай, жорий йилнинг май-июль ойларида Ўзбекистон қўшни Қозоғистонга камида сўнгги 20 йил ичида рекорд миқдорда янги картошка экспорт қилди.

 

Дастлабки савдо статистикасига кўра, 2023 йилнинг 21 майидан 20 июлига қадар Ўзбекистон қарийб 4 минг тонна картошка экспорт қилган ва бу ҳажмнинг барчаси қўшни давлат бозорларига етказиб берилган (Қозоғистонга 3,9 минг тоннадан ортиқ).

 

Сўнгги бир неча йил ичида Қозоғистонга ўзбек картошкаси экспорти динамикасини ҳисобга оладиган бўлсак, бутун 2022 йилда Ўзбекистон қўшни Қозоғистонга 2,4 минг тонна, 2021 йилда эса 2,2 минг тонна картошка экспорт қилган. Сўнгги йигирма йил ичида Қозоғистонга ўзбек картошкасини экспорт қилиш бўйича аввалги рекорд 2019 йилда ўрнатилган — 3 минг тонна.

 

Шундай қилиб, 2023 йилнинг май-июль ойларида ўзбек картошкасининг Қозоғистонга экспорти ҳажми 2019 йилнинг аввалги рекорд кўрсаткичидан 30 фоизга ошди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"