Ўзбекистон

Бухоро ва Сурхондарёда минглаб дарахтлар кесилишини кўзда тутувчи лойиҳа ўзгартирилади

Маълум бўлишича, 51 минг тупга яқин кўп йиллик манзарали дарахтлар лойиҳа доирасида кўчириб ўтказиш ва кесишга тушган.

Бухоро ва Сурхондарёда минглаб дарахтлар кесилишини кўзда тутувчи лойиҳа ўзгартирилади

 

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Бухоро ва Сурхондарё вилоятларида қурилиш ишлари муносабати билан кўп сонли дарахт ва буталарнинг кесилаётгани ҳақида хабар тарқалганди.

 

Экологик партия марказий кенгаши Ижроия қўмитаси раиси Абдушукур Хамзаев бошчилигидаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгаш депутатлари, олим ва мутахассилардан иборат ишчи гуруҳ Сурхондарё ва Бухоро вилоятларида дарахт кесилиши билан боғлиқ ҳолатни ўрганиш бўйича ҳудудга борди.

 

Маълум бўлишича, Сурхондарё вилояти худудида 21,8 мингта, Бухоро вилояти ҳудудида 28,9 мингта, қарийиб 51 минг тупга яқин кўп йиллик манзарали дарахтлар лойиҳа доирасида кўчириб ўтказиш ва кесишга тушган.

 

Қайд этилишича, ишчи гуруҳ томонидан Ўзбекистондаги бугунги экологик ҳолат инобатга олиниб ҳамда жамоатчиликнинг ҳақли эътирозларига сабаб бўлган ушбу лойиҳани соҳа мутаҳассислари иштирокида ўзгартириш ва дарахтларга зарар етказмаслик бўйича мазкур автомобиль йўлини реконструкция қилаётган пудратчи ташкилот мутасаддилари таклифлар берилган.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.