Ўзбекистон

Мисрда «Ўткан кунлар» романи араб тилига таржима қилинмоқда

Асар таржимаси минтақадаги энг йирик ва нуфузли 55-Қоҳира халқаро китоб ярмаркасида тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

Мисрда «Ўткан кунлар» романи араб тилига таржима қилинмоқда

 

Ўзбекистоннинг Мисрдаги элчихонаси томонидан маълум қилинишича, жорий йил июнь ойида президент сайловини бевосита кузатган Муҳаммад ал-Жибали Тошкентда бўлгани чоғида Абдулла Қодирий уй музейида бўлиб, ёзувчининг набиралари билан учрашган, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасида суҳбатлар ўтказган, ўзбек маданияти ва тарихи билан яқиндан танишган.

 

Муҳаммад ал-Жибалининг айтишича, ниҳоятда бой адабий меросга эга ўзбек адабиёти дурдоналари хорижий тилларга таржима қилинмагани уни ажаблантирган. Профессор “Ўткан кунлар” романининг араб тилига таржима қилиниши, нафақат Миср, балки бутун араб дунёсида илиқ кутиб олинишига ишонч билдирди. 

 

Мутахассиснинг ишонч билан қайд этишича, араб тилининг синонимларга ниҳоятда бойлиги, ҳар бир ҳаракат ва ҳолатни турли усулларда тасвирлаш хусусияти, халқларнинг маданий-маънавий жиҳатдан яқинлиги романнинг ушбу таржимаси бошқа хорижий тиллардаги таржималаридан сезиларли даражада сифатли бўлишига ва бадиий гўзалликни сақлаб қолишга имкон беради.

 

Романдаги ўзбекона руҳни акс эттириш, таржима сифатини ошириш мақсадида таржима муаллифига мамлакатнинг Мисрдаги элчихонаси маданий масалалар бўйича атташеси Отабек Алимов ҳозирги пайтда Қоҳирада истиқомат қилаётган Ҳусан Абдумажидов, тақдир тақозоси билан болалик чоғларидан буён Саудия Арабистонида яшаб таҳсил олган ватандош, ёзувчи ва таржимон Саид Маҳмуд Косоний ва бошқа ҳамюртлар кўмаклашмоқда. Асардаги баъзи араб имлосида (эски ўзбек ёзуви) битилган атамаларни асл ҳолида сақлаб қолиш учун романнинг илк нусхаси Абдулла Қодирийнинг набиралари томонидан тақдим этилди.

 

“Ўткан кунлар”нинг араб тилига таржимаси романнинг 100 йиллиги арафасида 2024 йили тайёр бўлиши ва минтақадаги энг йирик ва нуфузли 55-Қоҳира халқаро китоб ярмаркасида тақдим этилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"