«Саудия Арабистони ва МLS Премьер-лига билан рақобатлаша олмайди»
«Манчестер Юнайтед» мураббийи чемпионатларнинг рақобати ҳақида гапирди.

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Эрик тен Хаг Саудия Арабистонининг жаҳон футболига таъсири борасидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«У ерда пул бор ва бу футболчиларни жалб қилади. Бу Европага ҳам таъсир қилади. Лекин мен буни Премьер-лига учун муаммо деб билмайман, чунки бу лигада кучли футболчилар ўйнашни хоҳлайди. Саудия Арабистони ва МLS Премьер-лига билан рақобатлаша олмайди», - деди Тен Хаг.







