Спорт

Беш нафар ўзбекистонлик спортчи ЖЧда иштирок этади

Мусобақа Венгрия пойтахти Будапешт шаҳрида бўлиб ўтади.

Беш нафар ўзбекистонлик спортчи ЖЧда иштирок этади

 

19-27-август кунлари Венгриянинг Будапешт шаҳрида енгил атлетика бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати бўлиб ўтади. Дунёнинг энг кучли атлетлари қатнашадиган мусобақада ҳамюртларимиз ҳам иштирок этишади. Бутунжаҳон енгил атлетика федерасияси мазкур дунё биринчилигида Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар аъзоси қатнашишини тасдиқлади. Унга кўра, Екатерина Воронина етти кураш, Шарифа Давронова уч ҳатлаб сакраш, Анвар Анваров узунликка сакраш, Сафина Садуллаева баландликка сакраш, Екатерина Тунгускова марафон югуриш дастурларида ўз омадларини синаб кўришади. Қайд этиш жоиз, беллашувлар давомида спортчиларимиз Париж-2024 нормативларини бажаришса, Олимпиада йўлланмаларини ҳам қўлга киритишлари мумкин. Юртдошларимиз мусобақада қуйидаги саналарда чиқишади:

 

19-август: Екатерина Воронина (100 метрга тўсиқлар оша югуриш, баландликка сакраш, ядро улоқтириш ва 200 метрга югуриш), Шарифа Давронова (саралаш);

 

20-август: Екатерина Воронина (узунликка сакраш, найза улоқтириш, 800 метрга югуриш);

 

21-август: Шарифа Давронова (финал);

 

23-август: Анвар Анваров (саралаш);

 

24-август: Анвар Анваров (финал);

 

25-август: Сафина Садуллаева (саралаш);

 

26-август: Екатерина Тунгускова (финал);

 

27-август: Сафина Садуллаева (финал).

 

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"