Рамос турк жамоасига эркин агент сифатида ўтади
Шартнома келишиб олинган.

Ҳимоячи Серхио Рамос фаолиятини «Галатасарой»да давом эттиради. Эркин агент мақомида турган 37 ёшли испаниялик футболчи истанбулликлар билан шартнома борасида келишиб олди.
«Галатасарой» Рамосни жамоани тарк этишга яқин турган Виктор Нелссоннинг ўрнини босувчи футболчи сифатида кўрмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Рамос сўнгги икки мавсумни «ПСЖ»да ўтказди, у «Реал» ва «Севиля»да ҳам ўйнаган.







