Спорт

«Ювентус» ва «Челси» муҳим трансферни муҳокама қилишди

Жамоалар футболчи алмашишмоқчи.

«Ювентус» ва «Челси» муҳим трансферни муҳокама қилишди

 

«Челси» ва «Ювентус» раҳбарлари ҳужумчилар Ромелу Лукаку ва Душан Влаҳовичларни ўзаро алмашиш бўйича келишувга эришди. Бу ҳақда «Скй Спорт» нашри хабар берди.

 

Манба берган хабарга кўра, клублар ҳозирда футболчиларнинг ёши ва нархидаги фарқ туфайли трансфер шартларини муҳокама қилмоқда. 2022/2023 йилги мавсумда Лукаку «Интер» сафида ижара асосида ўйнаган. Белгиялик футболчи «нерадзурри» сафида барча мусобақаларда 37 та ўйинда майдонга тушиб, 14 та гол урган ва 7 та голли узатмага муаллифлик қилган. Футболчининг «Челси» билан шартномаси 2026 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 40 миллион еврони ташкил қилади. Влаҳович «Ювентус»га 2022-йилнинг январида «Фиорентина»дан ўтган эди. Ўтган мавсумда сербиялик футболчи «зебралар» сафида барча мусобақаларда 42 та ўйин ўтказиб, 14 та гол урди ва 4 та голли узатмани амалга оширган. Футболчининг Турин клуби билан шартномаси 2026 йилнинг июн ойи охиригача амал қилади. Трансфермаркт интернет порталига кўра, футболчининг тахминий нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.

 

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"