Спорт

«ПСЖ» дарвозабони Рико операция қилинди

Илгари у отдан йиқилиб, 19 кун комада ётганди.

«ПСЖ» дарвозабони Рико операция қилинди

 

«ПСЖ» дарвозабони Серхио Рико бахтсиз ҳодиса натижасида миясида пайдо бўлган аневризмани даволаш учун операция қилинди. Бу ҳақда «Телеcинcо» нашри хабар берди. Хабар қилинишича, уни касалхонага ётқизиш вақтида Севилядаги шифохонанинг реанимация шифокорлари Серхио Рикода мия аневризмаси борлигини аниқлашган ва унинг хавфлилиги туфайли операция қилишга қарор қилишган. Операция муваффақиятли ўтди ва тахминан бир соат давом этди. Шифокорларнинг сўзларига кўра, ҳаммаси яхши, футболчи аллақачон ўз палатасида дам олмоқда.

 

Аввалроқ Рико отдан йиқилиб, бошидан жароҳат олгани хабар қилинганди. У Севилядаги касалхонага ётқизилган ва у ерда мияга қон қуйилиши ташхиси қўйилган. Дарвозабон 19 кунни комада ўтказди ва 20 килограммдан ортиқ вазн йўқотди.

 

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"