Ўзбекистон

Қозоғистон Ўзбекистон орқали Афғонистонга юк ташишни тўхтатмоқчи

Юқори нархлар сабабли Қозоғистон Афғонистонга юк транзитини Ўзбекистон ўрнига Туркманистон орқали амалга оширишни режалаштирмоқда. Аввалроқ мамлакат расмийлари Ўзбекистондан Афғонистонга юк ташиш учун имтиёз беришни сўраганди.

Қозоғистон Ўзбекистон орқали Афғонистонга юк ташишни тўхтатмоқчи

 

Ўзбекистоннинг Ғалаба станцияси орқали Афғонистонга дон ва ун етказиб бериш қимматга тушиши сабабли Қозоғистон йўналишни Туркманистон орқали Турғунди чорраҳасидан ўтувчи йўлга алмаштиришни режалаштирмоқда, деб хабар бермоқда «КазТАГ» нашри Қозоғистон Савдо ва интеграция вазирлигига таяниб.

 

«Бугунги кунда Ғалаба бекати орқали Афғонистонга дон ва унни Ўзбекистон ҳудуди орқали олиб ўтишда темир йўл тарифига 20 фоизлик чегирма амал қилади. Шу билан бирга, жорий чегирма ҳисобга олинса, Қозоғистон дон юкларини Ўзбекистон ҳудуди орқали Афғонистон ва Тожикистон йўналиши бўйича ташиш тарифлари анча юқори», — дейилади хабарда.

 

Хабарда келтирилишича, Афғонистонга экспорт ҳажмини ошириш учун «Казакҳстан темир йўли» АЖ Туркманистон ҳудуди орқали Туркманистон-Афғон Турғунди ўтиш жойи орқали транзит тарифига 10 фоиз миқдорида қўшимча чегирмалар бериш масаласини ишлаб чиққан.

 

Аввалроқ Қозоғистон Ўзбекистондан Афғонистонга юк ташиш учун имтиёз беришни сўрагани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"