Спорт

Фаррош Мессидан дастхат олгани учун ишдан бўшатилди

У «Интер Маями»нинг сўнгги ўйинида фаррошлик қилган.

Фаррош Мессидан дастхат олгани учун ишдан бўшатилди

 

«Интер Маями» стадионида ишлаган фаррош Лео Мессидан дастхат олгани учун ишдан бўшатилди. Бир ярим йилдан бери Маямида истиқомат қилаётган колумбиялик Кристиан Саламанка «Интер Маями» стадионидаги сўнгги ўйинда фаррош бўлиб ишлаган. Саламанка - спорт тадбирлари ва концертлар ўтадиган майдонларни тозалаш билан шуғулланадиган компания ходими. У Мессини кўриб, ундан дастхат сўраган ва бунинг учун уни ишдан бўшатишган.

 

«Автобуслар тўхтаб турган сектордаги ҳожатхоналарни тозалашим керак эди. Бахтимга, автобус тўхтаб, барча ўйинчилар тушишганида мен ташқарида эдим. Охиргиси Месси эди. Менга: «Ҳей, жаҳон чемпиони»! деб бақиришим кифоя эди. Ва у ўгирилиб қаради. Ишчи кўйлагимнинг тугмаларини ечдим, тагида Аргентина футболкаси бор эди. Шундан сўнг у дастхат ёзиб берди. Кейин хавфсизлик ходимлари пайдо бўлди, улар мени олиб чиқиб кетишди ва ишдан бўшатишди», - деди Кристиан.

 

Қайд этилишича, стадион ишчилари (клубда ёки ташқи компанияда ишлашидан қатъи назар) иш вақтида юлдузлар билан суратга тушмаслик ва уларнинг дастхатларини олмаслик ҳақида огоҳлантирилган.

 

custom img

Ўзбекистон Сурияни йирик ҳисобда мағлуб этди

Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги учрашувини  Жанубий Кореяга қарши ўтказади.

custom img

Мураббий билан можаро: Роналду Португалия терма жамоаси машғулотини тарк этди

Воқеа мураббий матбуот анжуманида Роналду билан ўртасида ҳеч қандай можаро йўқлигини айтганидан кейин юз берган.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Япония билан ўйинда пенальтилар сериясида ютқазди

Энди Ўзбекистон бронза медали учун Хитойга қарши баҳс олиб боради.

custom img

«Челси» Абдуқодир Ҳусановнинг трансферини кўриб чиқмоқда — манба

Ҳусановга Англия Премьер-лигасининг яна учта клуби ҳам қизиқиш билдираётгани айтилмоқда.

custom img

Ўзбекистон Эронни мағлуб этди: Шомуродов дубль қайд этди

Ҳусайн Норчаев эса учрашув охирида ҳисобни 3:1 кўринишига келтирди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси бир кунда 15 та медаль олди

Ўзбекистонлик спортчилар Осиё ўйинларининг навбатдаги кунида эшкак эшиш, каноэ ва байдарка, ўқ отиш, қиличбозлик ҳамда спорт гимнастикаси баҳсларида жами 15 та медални қўлга киритди.

custom img

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон делегацияси яна учта медални қўлга киритди

Ўзбекистонлик спортчилар Аичи-Нагоя-2026 Осиё ўйинларининг навбатдаги баҳсларида аралаш жанг санъати ва ушу йўналишларида учта кумуш медалга сазовор бўлди.

custom img

Осиё ўйинлари: Ўзбекистон U-23 жамоаси чорак финал йўлланмасини нақд қилди

Равшан Ҳайдаров шогирдлари муддатидан аввал гуруҳдан чиқиш вазифасини уддалади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"