Левандовски қачон нафақага чиқмоқчи?
У ҳали узоқ вақт футбол ўйнашни хоҳлаяпти.

«Барселона» ҳужумчиси Роберт Левандовски футболчилик фаолиятини қачон якунлаши ҳақида гапирди.
«Мен ҳали ҳам ўйнашни ва гол уришни ёқтираман. Ҳамма нарсанинг чегараси борлигини биламан, лекин мен ҳали узоқ вақт футбол ўйнай оламан деб ўйлайман. Мураббийлик фаолияти ҳали режаларимда йўқ», - деди Левандовски.
Эслатиб ўтамиз, Ла Лиганинг 2022/2023 йилги мавсумида Левандовски 34 та учрашувда қатнашиб, 23 та гол урди ва 7 та голли узатмани амалга оширди. Бунгача полшалик футболчи «Бавария»да ўйнаган ва у ерда саккиз мавсумни ўтказган.







