Жаҳон

Юрак касалликларини тери орқали аниқлаш усули ишлаб чиқилди

Бу бўйича олимлар тадқиқот ўтказишди.

Юрак касалликларини тери орқали аниқлаш усули ишлаб чиқилди

 

Россиялик олимлари сурункали юрак етишмовчилигини тери орқали аниқлаш усулини ишлаб чиқишди. Бу ҳақда “Янги Ўзбекистон” нашри ёзмоқда.

 

Тадқиқотчилар терини лазер воситасида нурлантиришга асосланган мазкур ташхис қўйиш усули мавжуд инвазив усулларга муқобил бўлишига ишонишмоқда.

 

ЖССТ маълумотларига кўра, юрак-қон томир касалликлари ҳар йили дунё бўйича 20 миллионга яқин одам ўлимига олиб келади. Буларга сурункали юрак етишмовчилиги киради – бу касалликда тананинг қон ва тўқималари кислород билан тўлиқ тўйинмайди.

 

Шу билан бирга, касалликнинг дастлабки босқичи аломатларсиз давом этади, шунинг учун сурункали юрак етишмовчилигида беморга кўпинча зарур тиббий ёрдам кўрсатиш қийин бўлган оғир ҳолатларда ташхис қўйилади.

 

Самара университети олимлари бошқа олий ўқув юртидаги ҳамкасблари билан биргаликда оптик усул ёрдамида сурункали юрак етишмовчилигини ташхислаш имконини берувчи сенсорни ишлаб чиқишга муваффақ бўлишди.

 

Бу қўшимча реагентлардан фойдаланмасдан сурункали юрак етишмовчилигини аниқлашнинг дунёдаги биринчи усули ҳисобланади.

 

Лазер бемор билагининг ички томонида таъсир кўрсатади, терига кириб боради, радиация тўқималар билан ўзаро таъсирланганда ўз энергиясини ўзгартиради. Ўзгаришлар махсус зонд ёрдамида қайд этилади, инсон терисининг спектраль профили аниқланади. Ушбу маълумотлар машина усули ёрдамида таҳлил қилинади, бу сурункали юрак етишмовчилиги мавжудлиги борасида аниқ ташхис қўйиш имконини беради.

 

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Россия меҳнат бозорида ўзбекистонликлар етакчи: тўққиз ойлик статистика эълон қилинди

Тўққиз ойда 1,5 миллиондан ортиқ фуқаро ушбу мақсадда мамлакатга кирган.

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Иорданияда черковга қилинган ҳужум: уч нафар эркак ўлим жазосига ҳукм қилинди

Ҳужум 23 октябрь куни юнон православ черковида дафн маросими вақтида содир бўлганди.

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Хитой зиддияти: Деҳли тоғли ҳудудларда жанговар тайёргарликни кучайтирмоқда

Ҳиндистон–Тибет чегара полицияси таркибидаги махсус бўлинмалар яқин масофадаги жанглар, тоғли ҳудудларда ҳаракатланиш ва дронлардан фойдаланиш бўйича тайёргарликдан ўтказилмоқда.

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарийб 900 млн доллар жаримага тортилди: компания фойдаланувчиларнинг шахсий фото ва видеоларига розиликсиз кирган

Meta қарор устидан шикоят қилишини билдирди.

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

Жанубий Кореяда ўзбекистонлик талаба қамалди: у террорчилик гуруҳини молиялаштиришда айбланди

У Суриядаги террорчилик ташкилоти аъзосига олти марта пул ўтказган.

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Руандада депортация маркази: Германия ва яна тўрт давлат келишувга тайёрланмоқда

Ташаббус инсон ҳуқуқлари ташкилотларининг танқидига сабаб бўлмоқда.

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Россия нефть экспортига зарба: Украина Самара вилоятидаги станцияни нишонга олди

Украина ҳарбийлари ушбу объектни Россиянинг урушни молиялаштираётган нефть саноати учун муҳим инфратузилма деб атаган.

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Украина жанг майдонида роботлардан фойдаланмоқда: улар ҳужум ва эвакуацияга жалб этилмоқда

Бундай қурилмалар нафақат ҳарбий юкларни ташиш ва эвакуация, балки гранатомёт ҳамда танкка қарши қуроллар ёрдамида ҳужум операцияларига ҳам жалб этилмоқда.