Ўзбекистон

Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади

Ўзбекистон 2023 йилнинг май ойи бошидан июль ойи охиригача жами 19,1 млн долларлик тарвуз экспорт қилган.

Ўзбекистон тарвуз экспорти бўйича рекордни янгилади

 

Расмий савдо статистик маълумотларига кўра, Ўзбекистонда жорий йилнинг июль ойи охиригача тарвуз маҳсулотларини ташқи бозорларга жўнатишнинг умумий ҳажми 93,5 минг тоннани ташкил этиб, ўтган йилги рекорд кўрсаткични янгилади. Мутахассислар жорий йилнинг июль ойи охирига келиб Ўзбекистондан тарвуз экспортининг умумий ҳажми 90-95 минг тонна оралиғида бўлиши мумкинлигини тахмин қилишганди.

 

Ўзбек тарвузининг янги ҳосилининг биринчи партияларини ташқи бозорларга жўнатиш жорий йил май ойининг биринчи ўн кунлигида бошланди, деб хабар беради EastFruit Дастлабки савдо статистикасига кўра, 2023 йилнинг май ойи бошидан июль ойи охиригача Ўзбекистон жами 19,1 миллион долларлик 93,5 минг тонна тарвуз экспорт қилган.

 

Таққослаш учун, тарвуз экспорти бўйича мутлақ рекорд ўрнатилган 2022 йил охирида Ўзбекистон ушбу маҳсулотни ташқи бозорга 81,8 минг тонна етказиб берган эди. Бошқача айтганда, жорий мавсум бошланганидан буён Ўзбекистон 2022 йилга нисбатан 14 фоизга кўп тарвуз экспорт қилди.

 

Таъкидланишича, 2023 йилнинг май-июль ойларида ўзбек тарвузининг асосий импортчилари 5 та давлат бўлиб, уларнинг умумий улуши умумий экспортнинг 99 фоиздан ортиғини ташкил этади:

 

  • Қозоғистон — 37,2 минг тонна (40 фоиз); 

  • Россия — 31,8 минг тонна (34 фоиз);

  • Қирғизистон — 21,2 минг тонна (23 фоиз); 

  • Тожикистон — 1,5 минг тонна (1,6 фоиз); 

  • Беларус — 1,3 минг тонна (1,4 фоиз).

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

custom img

25 йилгача ёки умрбод: болаларга қарши жинсий жиноятлар учун жазо кучайтирилади

Вояга етмаганларга нисбатан қасддан оғир ёки ўртача оғир тан жароҳати етказиш ҳамда айрим уятсиз-бузуқ ҳаракатлар оғирлаштирувчи ҳолат сифатида белгиланади.

custom img

Мактабларга талаб ошади: жорий йилда 1-синфга 800 минг бола қабул қилинди

Барча туманларда бўш давлат бинолари хусусий мактаб очиш учун 10 йилга бепул ижарага берилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"