Ўзбекистон

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатишда мажбурлов йўқлиги маълум қилинди

Энергетика вазирлиги қуёш панелларини давлат ташкилотларига, касалхона ва мактабларга, хусусий биноларга ўрнатиш монополияга айланиб қолганини рад этди.

Ўзбекистонда қуёш панелларини ўрнатишда мажбурлов йўқлиги маълум қилинди

 

Ижтимоий тармоқда қуёш панелларини давлат ташкилотларига, касалхона ва мактабларга, хусусий биноларга ўрнатиш монополияга айланиб қолгани ҳақида танқидий мақола чоп этилди. Энергетика ушбу хабарга муносабат билдирди.

 

Вазирлик хабарида айтилишича, мақолада билдирилган воқеалар аноним шахслар номидан баён этилган бўлиб, фактлар умуман ҳақиқатга тўғри келмайди.

 

«Бугунги кунда юртимизда кичик қувватли қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиш давлат томонидан эмас, тадбиркорлик субъектлари (хусусий корхоналар) тарафидан амалга оширилади. Бугунги кунда республикамизда қуёш фотоэлектр тизимларини ва қуёш сув иситиш қурилмаларини ўрнатиш ҳамда уларга сервис хизмати кўрсатиш билан шуғулланувчи 100 дан зиёд тадбиркорлик субъектлари мавжуд», — дейилади вазирлик хабарида.

 

Маълум қилинишича, Ўзбекистондаги кичик қувватли қуёш фотоэлектр тизимлари қайсидир катта компаниялар билан боғланмаган, бири-биридан мустақил, рақобатга киришган ҳолда фаолият юритади.

 

Унга кўра, хориждан қуёш фотоэлектр тизимларини тўғридан-тўғри харид қилиш, мамлакат ҳудудига олиб кириш, харидорларга етказиб ҳамда ўрнатиб бериш, шунингдек, уларга сервис хизматлари кўрсатишда ҳам ҳеч бир тадбиркорлик субъектига чеклов қўйилмаган.

 

«Аҳоли вакиллари, тадбиркорлар ўзлари истаган тадбиркорлик субъекти билан шартнома имзолаб, ўз ҳудудига қуёш фотоэлектр тизимларини ўрнатиши мумкин. Бунда ҳеч қандай мажбурлашларга ва харид қилишда қийинчиликлар туғдирадиган (қиммат нарх, фоизларни ошириш каби) ҳолатларга мутлақо йўл қўйилмайди», — дейилади вазирлик муносабатида.

 

Таъкидланишича, 2023 йил бошида 1 кВт қувватга тенг қуёш панелини ўрнатиш нархи 11,5 миллион сўмга тўғри келган бўлса, бу рақам бугунги кунда 8,5 миллион сўмдан иборат бўляпти.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.