Ўзбекистон

Покистонда поезд ҳалокатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги маълум қилинди

Покистонда йўловчи поездининг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида ҳалок бўлганлар сони 30 кишига, жабрланганлар сони эса 80 нафарга етди.

Покистонда поезд ҳалокатида жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқлиги маълум қилинди

 

Покистон жануби-шарқида 6 август куни поезднинг рельсдан чиқиб кетиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлди яна камида 80 киши жароҳатланган дея хабар бермоқда «Анадолу».

 

Таъкидланишича, Покистоннинг Синд вилоятида, Навабшоҳ шаҳри яқинида йўловчи поездининг 10 та вагони рельсдан чиқиб кетган. Ҳозирда воқеа жойида қутқарув гуруҳлари ва ҳарбийлар ишламоқда. 

 

Тумандаги тиббиёт муассасаларида фавқулодда ҳолат эълон қилинган. Шунингдек, ушбу йўналишда поездлар ҳаракати тўхтатилган. Поезд ҳалокати сабаблари ҳозирча номаълум.

 

Бундан ташқари, «Дунё» ААнинг Ўзбекистон элчихонаси таяниб хабар беришича, Покистондаги темир йўл ҳалокати оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. 

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"