Ўзбекистон

5 та «метан заправка» томонидан 11 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди

Газни ҳисобга олиш ускуналарига ташқи таъсир кўрсатиш оқибатида давлатга жуда катта миқдорда зарар етказилган.

5 та «метан заправка» томонидан 11 млрд сўмлик табиий газ ўғирлангани аниқланди

 

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги «Ўзэнергоинспекция» ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва «Ҳудудгазтаъминот» АЖ ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент вилояти ҳамда Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчаларида тезкор тадбир ўтказилди. Унда бир қанча қонунбузарликлар аниқланган. 

 

Жумладан, Тошкент вилоятининг Пискент туманида жойлашган «К.И.К» корхонасига қарашли 3 та шохобчада ўрнатилган газни ҳисобга олиш ускуналарида назорат қилинадиган маълумотлар истеъмолчилар аралашуви билан қисман йўқотилишига йўл қўйилган. Яъни газни ҳисобга олиш ускунасининг электр таъминоти тизимидан вақти-вақти билан узиб қўйиш йўли билан истеъмол қилинган табиий газ ҳажмининг ҳақиқий кўрсаткичлари яширилган. Оқибатда, истеъмол қилинган табиий газ ҳажми ҳисобини юритиш учун ўрнатилган ускуналарнинг электрон хотира маълумотлари йўқотилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 3 та шохобча умумий ҳисобда 8 миллиард сўмга яқин табиий газдан ноқонуний фойдаланилган. 

 

Тошкент вилояти, Чиноз туманида жойлашган «К.П.» корхонасига қарашли шохобчада ўрнатилган «АвтоПилот ПРО» русумли электрон ҳисоблагичга ўрнатилган бир маротабалик назорат тамғаси қасддан бузилган ва ҳисоблагичдаги кўрсаткичлар ташқи таъсир ёрдамида камайтириб кўрсатилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 1,9 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

 

Тошкент шаҳри, Сергели туманида жойлашган «Н.З.Ф.Б» корхонасига қарашли шохобчада газ ҳисобдонига ташқи таъсир кўрсатилган. Ҳисоб-китобларга кўра, 1,3 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилган.

 

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган тартибда ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларига тақдим қилинган.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"