Жаҳон

АҚШ украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришига рухсат берди

Байден бошқа давлатларга украиналик учувчиларни Америка F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатишларига рухсат берди.

АҚШ украиналик учувчиларни F-16 қирувчи самолётларини бошқаришига рухсат берди

 

АҚШ президенти Жо Байден бошқа давлатлар вакилларига украиналик учувчиларни Америка F-16 қирувчи самолётларини бошқаришга ўргатишларига рухсат берди. Бу ҳақда Пентагон матбуот котиби ўринбосари Сабрина Сингх матбуот брифингида маълум қилди.

 

«Президент машғулотларга рухсат бериш ва уни қўллаб-қувватлаш учун яшил чироқ ёқди», — деди АҚШ Мудофаа вазирлиги вакили. 

 

Расмий бошқа маълумот бермади, лекин Дания ва Голландия украиналик учувчиларни тайёрлашда етакчи роль ўйнашини таъкидлади.

 

Маълумот учун, 2023 йил бошидан бери Украина ҳукумати Ғарб давлатларидан Украинага замонавий қирувчи самолётлар, жумладан, Америка F-16 самолётлари етказиб беришни бошлашни фаол сўрамоқда. Июль ойида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби  Украина самолётни йил охиригача олиши мумкинлигини айтган эди .

 

Шунингдек, июль ойида Дания ва Нидерландия бошчилигидаги 11 давлатдан иборат коалиция украиналик учувчиларни F-16 самолётларида учишини ўқитишни бошлашга тайёрлигини, бироқ АҚШнинг расмий рухсатисиз буни амалга ошира олмаслигини хабар қилган эди.

custom img

Покистонда йўловчи автобуси жарликка қулади: камида 40 киши ҳалок бўлди

Яна 8 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган.

custom img

“Эрон АҚШнинг деярли барча талабларига рози бўлди” — Трамп

АҚШ президенти Эрон билан музокараларда муҳим силжиш кузатилаётганини билдириб, якуний келишувга яқин қолинганини айтди.

custom img

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 2595 кишига етди

Зилзиладан буён вайроналар остидан 6462 киши тирик қутқарилган.

custom img

Таиландда даҳшатли ЙТҲ: 11 ёшли бола роҳиблар гуруҳини уриб юборди

Бола 34 нафар роҳиблар кетаётган гуруҳни уриб юборган, ҳалок бўлганлар сони 10 нафарга етди.

custom img

Европадаги жазирамадан сўнг Франция жанубида ўрмон ёнғинлари авж олди

Мамлакатда 8,7 минг гектар майдон ёниб кетган. Шундан 1,2 минг гектари чоршанба кунги ёнғинлар оқибатида зарарланган.

custom img

Қамчибек Ташиев 4 йилга қамалди

Қирғизистонда "75 мактуб" иши бўйича судланувчиларга ҳукм чиқарилди.

custom img

Россия Киевга юзлаб дрон ва 70 дан ортиқ ракета билан ҳужум қилди, камида 21 киши ҳалок бўлди

Кўплаб одамлар яраланди ва қарийб 130 та бино зарар кўрди. Зеленский ҳужумдан талафот кўрган ҳудудга борди.

custom img

Али Хоманаий билан видолашув маросимида 100 га яқин давлат вакиллари иштирок этади

Эрон ТИВ маълумотига кўра, дафн маросимлари 3–9 июль кунлари давом этади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"