Ўзбекистон

Қўнғиротда собиқ ҳоким ёрдамчиси 18 киши чув туширди

У фуқаролар номига кредит расмийлаштириб, пулни нақдлаштириб олган

Қўнғиротда собиқ ҳоким ёрдамчиси 18 киши чув туширди

 

Республканинг бир нечта ҳудудида кредит маблағларини талон-торож қилиш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қумқўрғон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “S.L.” ва “Қ.Т.” МЧЖ норасмий раҳбари У.Ж. ва бошқалар тижорат банки хизматлар марказидан “S.L.”  МЧЖга лимончилик учун иссиқхона қуришга мақсадида ажратилган кредитни “Қ.Т.” МЧЖга ўтказиб, амалда замонавий иссиқхона ташкил этмосдан, сохта ҳужжатлар орқали ушбу маблағни лизинг тўловлари ва бошқа мақсадларга йўналтириш орқали жами 1 млн АҚШ долларлик маблағларни ўзлаштириш йўли билан  талон-торож қилганликлари аниқланган.

 

Шу каби, Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “F.A.” ХК масъул шахслари ва бошқалар тижорат банки филиалидан хусусий корхонага ишлаб чиқариш ускуналарини сотиб олиш мақсадида ажратилган 912 млн сўм кредитни бошқа МЧЖнинг ҳисоб рақамига ўтказиб, нақдлаштириш йўли билан талон-торож қилганликлари аниқланган.

 

Департаментнинг Қўнғирот туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “Қаратал” МФЙ бўйича собиқ ҳоким ёрдамчиси Ш.А. 18 нафар фуқаро номига чорвачилик ва қишлоқ хўжалиги техникаси учун имтиёзли кредит ажратилишига эришиб, расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш орқали жами 571,3 млн сўмни нақдлаштириб олганлиги аниқланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.   

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"