Ўзбекистон

Россияда Ўзбекистондаги банклардан бирининг собиқ раҳбари ушланди

Айбланувчи ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан Ўзбекистонда қидирувга берилган.

Россияда Ўзбекистондаги банклардан бирининг собиқ раҳбари ушланди

 

Россияда Ўзбекистонда пул маблағларини ўзлаштиришда айбланаётган Қарши шаҳридаги банк филиалининг собиқ раҳбари қўлга олинди. Бу ҳақда Россиянинг Саратов вилояти прокуратураси хабар берди.

 

Тергов хулосасига кўра, айбланувчи 2019-2020 йилларда Қарши шаҳридаги банк филиали бошлиғи лавозимида ишлаб, бошқа шахслар номига кредит бериш тўғрисида қалбаки ҳужжатларни расмийлаштириб, пул маблағларини ўзлаштириб юборган.

 

Натижада давлат манфаатларига 53 миллион сўмдан ортиқ зарар етказилган. Бундан ташқари, у фуқароларнинг жами 33 миллион сўмлик пул маблағларини ва Ўзбекистон фуқаросининг паспортини ҳам ўзлаштириб олган. Гумонланувчи жорий йилнинг май ойида Саратов вилоятининг Озинский туманида чегара назоратидан ўтаётганда қўлга олинган.

 

Қайд этилишича, прокуратура Ўзбекистонда қидирувда бўлган 47 ёшли шахсга нисбатан экстрадиция текширувини якунлаган. Айбланувчини Ўзбекистон ҳуқуқ-тартибот органларига экстрадиция қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган.

custom img

Радарларни ўрнатиш ваколати фақатгина Ички ишлар вазирлигида бўлиши керак — Алишер Қодиров

Алишер Қодиров радарлардан мақсад пул ундириш эмас, йўлда тартибни сақлаш бўлиши кераклигини айтди.

custom img

Айрим педагогларга самолёт ва поезд чипталари учун чегирма берилиши мумкин

Бундай чегирмалар Ўзбекистон бўйлаб саёҳатлар учун амал қилади.

custom img

Канн кинофестивалидаги тарихий қадам: Ўзбекистон Global Country Placement дастурини эълон қилди

Netflix, Amazon Prime каби кино компаниялар Ўзбекистонда фильм суратга олади.

custom img

Канн кинофестивалидаги тарихий қадам: Ўзбекистон Global Country Placement дастурини эълон қилди

Netflix, Amazon Prime каби кино компаниялар Ўзбекистонда фильм суратга олади.

custom img

Ўзбекистонлик тадбиркорнинг Озарбайжонда 80 минг долларни ундириш масаласи ТИВ томонидан кўриб чиқилмоқда

Тадбиркор суд қарорига қарамай, ҳамкор компаниядан маблағни икки йилдан бери ундира олмаётгани билдирган.

custom img

Капитал жалб қилишнинг янги маркази: Ўзбекистон ва Озарбайжон

Марказий Осиё ва Озарбайжон минтақаси Евроосиёда тез ривожланаётган инвестиция марказига айланмоқда.

custom img

Сурхондарёда Иккинчи жаҳон урушининг сўнгги қатнашчиси 105 ёшида вафот этди

Меҳнат фахрийси бўлган марҳум Шоҳимардон Ҳамроев Воронеж, Латвия, Литва ва Эстония ҳудудларини озод қилишда муносиб ҳисса қўшган.

custom img

Президент фаолиятига бағишланган “Юрт қайғусида 365 кун” китоби тақдимоти бўлиб ўтди

Нашр 2025 йил давомида амалга оширилган воқеаларни хронологик тартибда акс эттиради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"