Ўзбекистон

Ўзбекистонда талабалар учун номли давлат стипендиялари рўйхати янгиланди

Президент фармони билан барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс талабалари учун янги давлат стипендиялари таъсис этилди.

Ўзбекистонда талабалар учун номли давлат стипендиялари рўйхати янгиланди

 

Президент фармони билан талабалар учун номли давлат стипендиялари рўйхатига ўзгаришлар киритилди. Унга кўра, барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичлари «аъло» (кўпи билан 25 фоизи «яхши») бўлган ҳамда ижодий ишда қатнашадиган бакалавриат таълим йўналишида ўқиётган охирги икки курс (юқори курс) талабалари учун қуйидаги номли давлат стипендиялари таъсис этилди: 

 

  • техника йўналишларида — Беруний;

  • тиббиёт йўналишларида — Ибн Сино;

  • ҳуманитар йўналишларда — Навоий;

  • тасвирий ва амалий санъат ҳамда дизайн йўналишларида — Камолиддин Беҳзод;

  • табиий йўналишларда — Улуғбек;

  • кинематография йўналишида — Худойберган Девонов;

  • тарих ва география йўналишларида — Бобур;

  • жисмоний тарбия ва спорт йўналишларида — Паҳлавон Маҳмуд;

  • Ўзбекистон халқаро ислом академиясида — Имом ал-Бухорий;

  • Қорақалпоғистон Республикасидаги олий таълим муассасаларида — Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов;

  • барча йўналишларда — Ислом Каримов номли.

 

Шунингдек, белгиланишича:

 

  • Беруний, Ибн Сино, Навоий, Камолиддин Беҳзод ва Улуғбек номли давлат стипендиялари бакалавриат таълим йўналишлари бўйича юқори курсларнинг ҳар минг нафар талабасига биттадан;

  • Имом ал-Бухорий номли давлат стипендияси Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг уч нафар юқори курс талабасига;

  • Худойберган Девонов номли давлат стипендияси кинематография соҳаси учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

  • Бобур номли давлат стипендияси тарих ва география йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

  • Паҳлавон Маҳмуд номли давлат стипендияси жисмоний тарбия ва спорт йўналишлари учун кадрлар тайёрловчи ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

  • Тўлепберген Қаипбергенов ва Ибройим Юсупов номли давлат стипендиялари Қорақалпоғистон Республикасидаги ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига;

  • Ислом Каримов номли давлат стипендияси ҳар бир олий таълим муассасасининг бир нафар юқори курс талабасига тайинланади.

custom img

Фарғонада МИБ орқали фермердан 99 млн ундирилди

Маълум бўлишича, фермер хўжалигининг 25 та ижро ҳужжати бўйича солиқ қарзи мавжуд бўлган.

custom img

Қорақалпоғистондаги рейдда 523 та автомашина жарима майдонига жойлаштирилди

Маълум бўлишича, уларнинг 2,6 млрд сўмлик жарималари мавжуд.

custom img

Жиззахда кредит қарзи сабаб нотурар бино хатланди

Эндиликда кейинги ижро ҳаракатлари қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.

custom img

56 та янги вагон: Тошкент метросида вагонларнинг қарийб 70 фоизи янгиланди

Янги авлод замонавий ҳаракат таркиблари метрополитеннинг 4 та йўналишида ҳаракатланмоқда.

custom img

5 ёшли қизнинг зўрланиши: гумон қилинган боғча ходимлари ишдан бўшатилди

Ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Ишчи гуруҳ тузилди.

custom img

Хусусий ОТМга киритиш ваъдаси: ИИО инспектори ва яна икки киши ушланди

Фуқарога Тошкентдаги хусусий олийгоҳнинг 3-босқичига Россияда икки йил ўқиганини тасдиқловчи сохта ҳужжатлар орқали киритиш ваъда қилинган.

custom img

95 кг гашиш аниқланди: уч нафар шахс ушланди

Гашиш Қибрай туманидаги дала майдонида дарахтлар орасига яширилган қопларда бўлган.

custom img

Мактабларда ўқувчиларнинг сумкалари текширилмоқда: электрон сигареталар топилди

Ўзбекистонда электрон сигареталар тақиқланган бўлиб, уларни сақлаганлик учун қонунчиликда жарима белгиланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"