Ўзбекистон

Respublika ishchi guruhi anklav hududlarning muammolarini hal etmoqda

Bu galgi manzil — Farg‘ona viloyati bo‘ldi.

Respublika ishchi guruhi anklav hududlarning muammolarini hal etmoqda

 

Республика Ишчи гуруҳи томонидан Фарғона вилоятида ижтимоий-иқтисодий вазиятни ўрганиш ҳамда «Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла» мезонларини жойларда жорий этиш, аҳоли билан мулоқот ўтказиш бўйича ишлар давом этмоқда.

 

Президент маслаҳатчиси ўринбосари бошчилигида Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги, Халқ қабулхоналарининг масъул ходимлари, 15 та республика вазирлик ва идоралари ҳамда вилоят, туман ва шаҳар секторлари, соҳавий ташкилотлар раҳбарлари мазкур фаолиятга жалб этилган.

 

Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили Фарғона вилояти Фарғона туманининг анклав ҳудуди ҳисобланган “Шоҳимардон” ва “Ёрдон” маҳалла фуқаролар йиғинлари бўлди.

 

Ушбу 2 ҳудудда бугунги кунда 1,2 мингдан зиёд хонадон мавжуд бўлиб, 7 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади.

 

Ишчи гуруҳ ўрганишлари давомида олиб берилаётган қурилиш-ободонлаштириш ишлар, маҳаллабай тизими асосида аҳоли муаммолари билан ишлаш, ҳудудларда фаолият олиб бораётган МФЙ раиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла фаоли, ёшлар етакчиси ва профилактика инспекторларининг фаолияти таҳлил қилиниб, мутасаддиларга керакли тавсиялар ва амалий кўмаклар берилди.

 

Хусусан, маҳаллалардаги ишсиз хотин-қизлар, ёшларга уларнинг қизиқишлари ва эҳтиёжларидан келиб чиқиб, бандлигини таъминлаш мақсадида тикув машиналари, культиваторлар ва бошқа меҳнат ускуналари олиб берилди.

 

“Шоҳимардон” МФЙ биносида ва “Ҳазрати али” зиёратгоҳида маҳаллардаги аҳоли вакиллари, ёши улуғ отахонлар ва ёшлар билан учрашув ўтказилди. Учрашувда бугунги кунда аҳолининг турмуш шароитини яхшилаш, ҳар оиланинг даромадини ошиши, йиллар давомида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ўрганилиб, уларнинг ечими бўйича аниқ режалар ва молиявий манбалари белгилаб олинди.

 

Жумладан, яқин кунларда аҳолининг эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ўз тадбиркорликларини бошлаш, ўзини бандлигини таъминлаш ниятини билдирган фуқароларга маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчиларининг тавсиясига асосан субсидия ҳамда қатор имтиёзли кредитлар ажратиладиган бўлди.

 

Бундан ташқари, анклав ҳудудларда фаолият олиб бораётган бешликнинг фаолиятини янада жадаллаштириш, ўзларига белгиланган вазифаларни сидқидилдан бажариш, туман, маҳалла миқёсда ҳал этилиши мумкин бўлган муаммоларни жойида ҳал этиш чораларини кўриш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.

 

Ишлар давом этмоқда.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.