Ўзбекистон

Ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилган директор жаримага тортилди

Директор, шунингдек, ўқитувчилардан мактаб таъмири учун 50 минг сўмдан пул ҳам йиғиб олган.

Ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилган директор жаримага тортилди

 

Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти Косон туман 20-сонли мактаб директори  ўқитувчиларга мажбуран мактабни ремонт қилдираётгани ҳақида хабар тарқалди.

 

Маълумотларга кўра, директор ўқитувчиларни мактаб ремонтига жалб қилишдан ташқари улардан таъмирлаш ишлари учун 50 минг сўмдан пул йиғдириб олган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги расмий муносабат билдирди.

 

Аниқланишича, Косон тумани 20-умумий ўрта таълим мактаб директори ҳақиқатдан ҳам ўқитувчи ва ишчи ходимларни таъмирлаш ишларига жалб қилган.

 

Мактаб директорига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 51-моддаси 2-қисмига асосан БҲМнинг 100 (юз) баробари, яъни 33 000 000 (ўттиз уч миллион) сўм миқдорида маъмурий жарима қўлланилган.

custom img

“Одамларимиз четга чиқиб ишлашига зарурат қолмайди” — Шавкат Мирзиёев

Президент иқтисодиётни янги босқичга олиб чиқиш бўйича устувор вазифаларни белгилади.

custom img

Тадбиркорликка оид давлат хизматларининг 50 фоизи “сукут – розилик” тамойилига ўтказилади

Ариза белгиланган муддатда кўриб чиқилмаса, у тадбиркор фойдасига ҳал қилинган ҳисобланади.

custom img

Биринчи хато учун тадбиркорга жарима эмас, 10 кунлик муддат берилади

Президентимиз жарима маблағ йиғиш эмас, тартиб-интизом ва профилактикага хизмат қилиши кераклигини таъкидлади.

custom img

Тадбиркорлар учун “контр-кафолат” тизими жорий этилади

10 миллиард сўмгача кредитда гаровнинг 75 фоизи давлат, Бизнесни кафолатлаш компанияси ва банклар томонидан таъминланади.

custom img

Янги тадбиркорларга 200 миллион сўмгача гаровсиз кредит берилади

Президент тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича янги ташаббусларни эълон қилди.

custom img

Ўзбекистонда 27 миллиард долларлик 105 та йирик лойиҳа бошланади

Жиззахдаги АЭС, Олмалиқдаги тўртинчи мис бойитиш фабрикаси, Янги Тошкент аэропорти ва янги автомобиль йўллари — мамлакатда амалга оширилаётган йирик лойиҳалар қаторида.

custom img

Хоразм тадбиркорлар учун янги имкониятлар марказига айланмоқда — Президент

Хоразмга қисқа даврда 4 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб қилиниб, 10 мингта янги ишлаб чиқариш қуввати ишга туширилди.

custom img

Тадбиркорлар “бизнесни бошлаш”дан “капитални кўпайтириш” босқичига ўтмоқда — Президент

Шавкат Мирзиёев Хоразмда тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"