Ўзбекистон

Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёр

Ўзбекистон ва «Газпром» ўртасида имзоланган шартномага кўра, 1 октябрдан кунига 9 млн кубометр табиий газ импорти бошланиши мўлжалланмоқда.

Қозоғистон Россия газининг Ўзбекистонга транзитини оширишга тайёр

 

Қозоғистон энергетика вазири Алмасадам Саткалиев унинг мамлакати керак бўлса, Россия газининг Ўзбекистонга транзит ҳажмини оширишга тайёрлигини маълум қилди.

 

«Ҳозир биз 1,5 дан 10 млрд куб метр газ транзит ҳажмини индикатив тарзда муҳокама қилмоқдамиз. Шунингдек, Ўзбекистон энергетика тизимининг тайёрлигига, россиялик ҳамкасбларимизнинг газни экспорт қилишга тайёрлигига қараб транзитни кўпайтириш мумкин бўлади», — дейди у.

 

Аввалроқ Санкт-Петербург Халқаро иқтисодий форумида Россия газини Ўзбекистонга етказиб бериш бўйича шартнома ва республика газ узатиш тизимини Россия газини қабул қилишга тайёрлаш бўйича «Йўл харитаси» имзоланганди. Унга кўра, шартнома доирасида жорий йилнинг 1 октябрь санасидан кунига 9 миллион кубометр табиий газни Қозоғистон орқали импорт қилиш бошланиши мўлжалланмоқда. Шунга кўра, йиллик ҳажм қарийб 2 миллиард 800 миллион кубометрни ташкил этади.

 

Шунингдек, «ҚазақГаз» бошқаруви раиси Санжар Жаркешов Россия газини Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга ташиш бўйича «Марказий Осиё – Марказ» магистраль газ қувурининг Қозоғистон қисмидаги тайёргарлик ишлари тасдиқланган жадвалга мувофиқ тўлиқ ҳажмда амалга оширилаётганини маълум қилганди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"