Жаҳон

Германияда марихуана қонунийлаштирилиши мумкин

Германия ҳукумати марихуанани қисман қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

Германияда марихуана қонунийлаштирилиши мумкин

 

Германия ҳукумати марихуанани қисман қонунийлаштириш тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади, деб хабар бермоқда ҳукумат матбуот хизмати. Энди у парламент томонидан кўриб чиқилиши керак.

 

Қонун лойиҳаси 18 ёшдан ошган одамларга шахсий фойдаланиш учун учтагача наша тупини этиштиришга рухсат беради. Шунингдек, 25 граммгача наша сақлаш энди жиноий жавобгарликка тортилмайди.

 

Бундан ташқари, ҳужжатда ўз аъзоларини наша маҳсулотлари билан таъминлайдиган етиштириш уюшмалари ташкил этилиши ҳам кўзда тутилган. Уюшмалар 500 дан ортиқ бўлмаган аъзоларга эга бўлиши мумкин, улар клубдан ойига 50 граммгача наша олишади. 

 

Шу билан бирга, 21 ёшгача бўлган уюшма аъзолари наша маҳсулотларидаги THC миқдори 10 фоиздан ошмаслиги шарти билан фақат 30 грамм олишлари мумкин.

 

Уюшма аъзоларига клублар ҳудудида ва улардан 200 метр масофада наша ишлатиш тақиқланади. Клубларнинг ўзи мактаб ва боғчаларга 200 метрдан яқинроқ бўлмаслиги керак, деб ёзади Deutsche Welle.

 

Нашрнинг аниқлик киритишича, қонун лойиҳаси биринчи навбатда марихуанани декриминаллаштиришга қаратилган. Кейинги қадам қонунийлаштиришдир. Кейин ихтисослаштирилган дўконлар наша ва THCʼни ўз ичига олган маҳсулотларни сотиши мумкин, аммо фақат маълум ҳудудлар ва шаҳарларда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

Кашпировскийнинг сўнгги сеанси: машҳур «телетабиб» 87 ёшида оламдан ўтди

У сувни «зарядлаш», томошабинларга турли «установка»лар бериш ва гипноз сеанслари ўтказиши билан танилган.

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Каспийдаги фожиа: Тоқаев уч нафар юқори лавозимли ҳарбийни ишдан бўшатди

Улар орасида Қозоғистон ҳарбий-денгиз кучлари бош қўмондони ҳам бор.

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Уйда ёлғиз қизалоқ: Японияда ўзбекистонлик курьер 10 ёшли қизга шилқимлик қилди

Қиз воқеадан сўнг полицияга мурожаат қилган ва эркак ҳибсга олинган.

Германияда марихуана қонунийлаштирилиши мумкин | Zamon.uz