Жаҳон

Россияда қарийб 500 кг кокаин билан ушланган шахслар оқланди

Москва шаҳар суди Эквадордан Санкт-Петербургга 472 килограмм кокаин олиб ўтишда айбланганларни оқлади.

Россияда қарийб 500 кг кокаин билан ушланган шахслар оқланди

 

Москва шаҳар суди Эквадордан 472 килограмм кокаинни Санкт-Петербург порти орқали олиб ўтиш бўйича 2019 йилда қўлга олинган Литванинг уч фуқароси ва икки нафар россияликни оқлади, деб ёзади «Ведомости».

 

Гумонланувчилар Эрнестас Казлаускас, Миндаугас Корецас, Игорис Григас, Георгий ва Иван Радомировлар гиёҳванд моддалар етказиб бериш мақсадида уюшган жиноий гуруҳ тузишда айбланган. Уларга умрбод қамоқ жазоси билан таҳдид қилинган.

 

Контрабанда иши кўриб чиққан ҳакамлар ҳайъатининг фикрича, уюшган жиноий гуруҳ тузиш нуқтаи назаридан ҳеч қандай жиноий ҳодиса юз бермаган ва айбланувчиларнинг гиёҳванд моддалар контрабандасига алоқадорлиги исботланмаган.

 

Натижада айбланувчилар суд залининг ўзида қамоқдан озод қилинган. Эндиликда ҳукм қонуний кучга кирса, улар реабилитация ва моддий товон пулига умид қилишлари мумкин.

custom img

Ўқувчилар норозилиги: 2000 киши ҳибсга олинди

Францияда лицей ўқувчиларининг таълим шароитлари юзасидан бошланган норозиликлари кучайди.

custom img

“Музокараларни бошлашга тайёрмиз”: Путин Украина бўйича баёнот берди

Россия президентининг қайд этишича, келишув Россия ва унинг халқи учун мақбул шартларда бўлиши керак.

custom img

Қирғизистон космосга чиқди: мамлакатнинг илк миллий сунъий йўлдоши учирилди

Қирғизистон ва БАА ҳамкорлигида яратилган сунъий йўлдош илк бор орбитага чиқарилди.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"