Ўзбекистон

Андижонда наркотик билан савдо қилувчилар ушланди

Ҳозирда ҳолат юзасидан тергов бошланган.

Андижонда наркотик билан савдо қилувчилар ушланди

 

Андижон вилоятида катта миқдордаги наркотик модда мусодара қилинди, дея хабар бермоқда “ЎзА” ахборот агентлиги.

 

Қайд этилишича, Андижон шаҳрида яшовчи, 1988 йилда туғилган фуқаро бошқарувидаги Equinox автомашинаси Олтинкўл туманида тўхтатилиб кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 1 кг 988 гр. “гашиш” моддаси борлиги аниқланиб, тегишли тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Тезкор суриштирув ҳаракатлари давомида Андижон шаҳрида яшовчи, 1989 йилда туғилган, муқаддам гиёҳвандлик воситалари савдоси билан боғлиқ жинояти учун судланган шахс ушбу ажал оғусини Тожикистон Республикасидаги наркосавдогарлардан 5500 АҚШ доллари эвазига Наманган вилоятининг Поп тумани ҳудудига келтириб бериш шарти билан сотиб олганлиги аниқланиб, у ҳам процессуал тартибда қўлга олинди.

 

Ўз навбатида “Equinox” автомашинаси эгаси ушбу гиёҳвандлик воситасини тожикистонлик наркокуръерлар томонидан қолдириб кетилган хуфия жойдан олиб, жиноий шеригининг ёнига кетаётган бўлган.

 

Бошқа ҳолатда эса Қирғиз Республикасидан гиёҳвандлик воситаларини олиб келиб, сотиш билан шуғулланган 2 нафар шахс ушланди.

 

Хусусан, Жалақудуқ туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган фуқаро 100 гр “гашиш” моддасини Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, 1974 йилда туғилган жиноий шеригига олиб кетаётган вақтида қўлга олинди.

 

Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан 586 гр “гашиш”, жиноий шериги уйидан эса 19 гр “гашиш” моддаси процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

 

Андижон шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс эса ўз ўғлининг бошқарувида бўлган KIA автомашинасида Тошкент шаҳри томон ҳаракатланаётган вақтида Бўстон туманидаги 44-сонли ЙПХ масканида тўхтатилди.

 

Автомашина холислар иштирокида кўздан кечирилганида унинг салон қисмида Қирғиз Республикасидан келтирилган 673 гр “гашиш” моддаси ҳамда 42 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди. Шунингдек, унинг яшаш хонадонидан ҳам 14 дона кучли таъсир қилувчи дори воситалари олинди.

 

Андижон шаҳрида қайд этилган яна бир ҳолатда 1969 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс Қирғиз Республикасидан наркотик моддалар олиб келиб, сотишини бошқалардан сир тутиш мақсадида шаҳарнинг бошқа ҳудудидан ижарага уй олганлиги аниқланди.

 

Унинг ижарага олган хонадони кўздан кечирилганда келгусида сотиш мақсадида сақлаб келинаётган жами 269 гр “гашиш” моддаси ва 1 дона электрон тарози борлиги аниқланиб, тегишли тартибда ҳужжатлаштириб олинди.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.