Ўзбекистон

Ҳафта охиригача ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Гидрометеорология хизматининг хабар беришича, айрим ҳудудларга 25 августдан Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси тарқала бошлайди.

Ҳафта охиригача ўртача иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

 

«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, 21-25 август кунлари Ўзбекистон ҳудудининг катта қисмида ҳаво кам булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат бугун, 21 август кундузи республиканинг шимоли-ғарбий ҳудудларида баъзи жойларда ва 22-24 август кунлари айрим тоғли ҳудудларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

 

Ҳаво ҳарорати асосан кечалари 18-23 даража, кундузи 21 августда 34-39 даража, 22-23 августда 32-37 даража, 24-25 августда эса 34-39 даража бўлади.

 

Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг шимоли-ғарбий ҳудудларига 25 август куни Волга бўйи ҳудудларидан салқин ҳаво массаси тарқала бошлайди. Натижада Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кундузги ҳарорат 30-35 даражагача пасаяди.

 

Шунингдек, 20 августда шимолда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Совуқ кунларда газ тақсимоти ўзгаради: кимларга биринчи навбатда газ етказилади?

Куз-қиш мавсумида газ ресурслари мавжуд ҳажм ва об-ҳаво шароитидан келиб чиқиб тақсимланади.

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Ерни ноқонуний эгаллаб олган шахс 16 млн жарима тўлади

Суд томонидан тайинланган жиноий жарима МИБ томонидан тўлиқ ундирилиб, суд ҳужжати ижроси таъминланди.