Ўзбекистон

Машҳур сайёҳлик нуқталарининг эгизаклари ҳақида биласизми?

Ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб сайёҳлар бир хил жойларга бориб, бир-бирига ўхшаш расмларни ижтимоий тармоқларга жойлашади.

Машҳур сайёҳлик нуқталарининг эгизаклари ҳақида биласизми?

 

Ҳар йили дунё бўйлаб миллионлаб сайёҳлар бир хил жойларга бориб, бир-бирига ўхшаш расмларни ижтимоий тармоқларга жойлашади. Кўпчилик шунга ўрганган. Аммо бу жойлар сайёҳлар билан тўла ва ҳамёнга оғирлик қилади. Шундай жойлар борки, нафақат машҳур нуқталар билан тенглаша олади, балки яхшигина иқтисод қилишга ҳам имкон беради.

 

1. Мачу-Пикчу (Перу) — Исла-дель-Соль (Боливия)

 

Кўпчилик Мачу-Пикчу ҳақида эшитган бўлса керак. Бу йўқолган инклар империясининг қадимий шаҳри. У ЮНЕСКО меъроси рўхйхатига киритилгач, сайёҳлар оқиби бир неча баробарга ошди. Аммо шаҳаргача етиб бориш ҳам жисмоний, ҳам иқтисодий томондан мураккаб вазифа. Боливиядаги Исла-дель-Соль ороли яхши ўринбосар бўлиши мумкин. Орол Титикака кўлида жойлашган. Бу ерда 80дан ортиқ харобалар ва кўплаб терассаларни учратиш мумкин. Афсоналарга кўра, инклар империясига айнан шу ерда асос солинган.

 

2. Олтин дарвоза кўприги (АҚШ) — 25 апрель кўприги (Португалия)

 

Голливуднинг қатор фильм ва сериалларида Сан-Францискодаги машҳур кўприкни кўриш мумкин. У Америкача қатъият рамзи. 2014 йилдан кўприк орқали ўтиш пулли бўлди. Ҳозирда шимол тарафга ҳаракатланиш 7 доллар, жанубга – текин. Лиссабон яқинидаги “25 апрель” кўприги “Олтин дарвоза”га жуда ўхшайди. У орқали ўтиш 1.85 евро. Қизиқарли факт: агар автомобильда чап қатордан юрилса, ўзига хос овозни эшитиш мумкин.

 

3. Колизей (Италия) —Пула амфитеатри (Хорватия)

 

Колизей – Қадимий Римдаги бино. Ҳар йили уни томоша қилиш учун 6 млнга яқин сайёҳ келади. Стандарт кириш чиптасининг нарҳи – 16 евро. Худди шунга ўхшаш амфитеатр Хорватиянинг Пула шаҳрида ҳам бор. У ерда кириш нархи – 6 евро, бу ерда сайёҳлар сони ҳам анча кам.

 

4. Биг-Бен (Англия) — Тинчлик минораси (Канада)

 

Аслида Биг-Бен – Вестминстер саройининг соат минораси. 2012 йилда у расман Елизавета минораси деб номланди. Афсуски, ҳозирда минора рестоврацияда бўлгани сабабли экскурсиялар олиб борилмайди. Канаданинг Оттава шаҳрида шунга ўхшаш минорани учратиш мумкин. У Тинчлик минораси деб аталади УК парламент биносининг бир қисми саналади.

 

5. Эйфель минораси(Франция) — «Эйфель» минораси (Китай)

 

1889 йилда қурилган Эйфель минораси энг таниқли архитектура намунаси саналади. Унинг баландлиги 324 метр. Миноранинг тепасига чиқиш учун 26 евродан кўпроқ тўлаш керак. Бундан ташқари узундан-узоқ навбатларда қолишга тайёр туриш керак. Баландлиги аслидан 2мартага паст, лекин деярли бир хил минора Ханчжоу шаҳридаги Тиандученг турар жой комплекси боғида қурилган. Унга кириш текин.

 

6. гигантлар кўприги (Шимолий Ирландия) – Устунли бурун (Россия)

 

Баландлиги 12 метрга етувчи 40 000 дан ортиқ базальт колонналари кўринишидаги ноодатий табиат ёдгорлиги. Бу ерда расмга тушишни хоҳловчилар талайгина, шунинг учун ёлғизлик ҳақида ўйлаб ҳам ўтирманг. Россияда, Устунли бурунда унга ўринбосар топиш мумкин. Бу ерда устунлар баландлиги 50 метрга етади.

 

7. Улинъюань (Хитой) — Лена устунлари (Россия)

 

Улиншань тоғ тизмасининг бир қисми қумтошларнинг кўчиши натижасида юзага келган чўққи ва устунлардан иборат. Улар “Аватар” фильми орқали янада машҳур бўлган. Шунга ўхшаш манзарани Россиянинг “Лена устунлари” паркида учратиш мумкин. Бу ердаги улкан устунлар баландлиги 100 метргача етади.

 

8. Гленфиннан Виадуки (Шотландия) — Альтенбекен Виадуки (Германия)

 

Аркали  темирйўл - Гленфиннан виадукиниқ атор фильмларда учратиш мумкин. Улардан бири Гарри Поттер ҳақидаги фильмлар сериясидир. Шунга ўхшаш қурилиш Германияда, Маҳаллий аҳоли Альтенбекен шаҳри яқинида ҳам қурилган. Маҳаллий аҳоли у билан фахрланади, чунки шу темирйўл орқали қишлоқ шаҳарга айланган. Бу виадуклар 44 йил фарқ билан қурилган.

 

9. Афина Акрополи (Греция) — Эфес (Туркия)

 

Акрополь — сайёҳлар орасида машхур қадимий қаср. У ерга кириш чиптаси 20 евро атрофида. Сайёҳлар кўп бўлгани учун суратда ёлғиз бўла олмайсиз. Туркиядаги Эфес шаҳри Акрополь билан рақобатлаша олади. Бу ерда турли ҳил биноларни кўриш мумкин. Кириш чиптаси – 11 евро туради.

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

custom img

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди

Мазкур тариф АҚШ билан савдо келишуви тузмаган давлатлар маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.

custom img

Наманганда қарийб 3 минг дона ноқонуний олиб кирилган биологик фаол қўшимчалар фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

4 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"