Ўзбекистон

Мирзиёев Озарбайжонда. Президент Шаҳидлар хиёбонига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёевга рафиқаси Зироат Мирзиёева ҳамроҳлик қилмоқда.

Мирзиёев Озарбайжонда. Президент Шаҳидлар хиёбонига ташриф буюрди

 

Озарбайжон Республикасида давлат ташрифи билан бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёев билан “Шаҳидлар” хиёбонини зиёрат қилди.

 

Олий мартабали меҳмон шарафига фахрий қоровул саф тортди. Президент Шавкат Мирзиёев “Мангу аланга” ёдгорлиги пойига гул қўйди.

 

Ўзбекистон Президентига “Шаҳидлар хиёбони” тарихи, Боку шаҳрида амалга оширилаётган қурилиш ва ободонлаштириш ишлари ҳақида маълумот берилди.

 

Шавкат Мирзиёев рафиқаси Зироатхон Мирзиёева билан бирга Фахрий хиёбонга ташриф буюриб, Озарбайжон етакчиси Ҳайдар Алиев хотирасига ҳурмат бажо келтирди. Шавкат Мирзиёев Ҳайдар Алиев ҳайкали пойига гул қўйди.

 

Шунингдек, олим-офталмолог академик Зарифа Алиева, атоқли давлат арбоби Азиз Алиев ва таниқли шифокор-олим Тамерлан Алиевлар қабрига ҳам гуллар қўйилди.

custom img

Президенти Шавкат Мирзиёев Дания ташқи ишлар вазирини қабул қилди

Учрашувда икки давлат ҳамкорлигини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Ўзбекистонда иш ҳақи ошди: ўртача маош 7,1 млн сўмга етди

Энг юқори реал иш ҳақи ўсиши Жиззах вилоятида, энг юқори ўртача маош эса молия ва суғурта соҳасида қайд этилди.

custom img

Ўзбекистон контенти учун халқаро майдон: Tashkent Content Market Бокуда тақдим этилди

Платформа Ўзбекистон контентини халқаро бозорларга олиб чиқиш, дистрибуция ва копродакшн имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилади.

custom img

“Одамлар кўчада ётибди”: Мактаб таълими вазирлиги видеога изоҳ берди

Ижтимоий тармоқларда вазирлик қабулхонасига мурожаат қилган фуқаролар “кўчада ётибди” деган мазмундаги хабарлар тарқалди.

custom img

Иш жойида шаҳвоний шилқимликка йўл қўйилмайди: Сенат қонунни маъқуллади

Меҳнат кодексига шаҳвоний шилқимликни тақиқлаш, иш берувчининг ходимлар учун хавфсиз муҳит яратиш мажбуриятини белгилашга қаратилган ўзгартиришлар киритилади.

custom img

Қизларни иш билан алдаб, Туркияга олиб келган: халқаро қидирувдаги аёл ушланди

Одам савдосида гумонланиб қидирувда бўлган аёл Туркияда қўлга олинди.

custom img

Ҳамма кутган қонун: Сенат умрбод қамоқ жазосини маъқуллади

Ҳужжатга кўра, 14 ёшгача бўлган болаларга нисбатан айрим жинсий жиноятлар учун умрбод қамоқ жазоси қўлланади.

custom img

Ёмғир, қор ва кучли шамол: Ўзбекистонга совуқ ҳаво кириб келади

“Ўзгидромет” об-ҳаво кескин ўзгаришидан огоҳлантирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"