Жаҳон

Москвада ер остига саёҳат қилган беш киши ҳалок бўлди

Қурбонлар сони яна ортиши мумкин.

Москвада ер остига саёҳат қилган беш киши ҳалок бўлди

 

Москвада ер ости коллекторларини кўриш учун ноқонуний экскурсияда қатнашган бир гуруҳ одамлар ғойиб бўлди. Айни пайтда ер остида беш киши ҳалок бўлгани маълум, дея хабар берди ТАSS.

 

«Ҳозирда ноқонуний экскурсияда қатнашган беш киши вафот этгани тасдиқланди. «Зарядье» боғи яқинида яна бир кишининг жасади топилди», — деб ёзади агентлик манбага таяниб.

 

Аввалроқ тўрт кишининг жасади топилгани хабар қилинганди.

 

21 август куни эрталаб диггерларнинг (ер ости бошпаналари ва бошқа ер ости объектларини ўрганувчилар) ғойиб бўлгани ҳақида маълум бўлди. Москвада тўсатдан ёмғир ёға бошлади ва коллекторлар сувга тўлди. Фавқулодда ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган. Терговчилар ноқонуний экскурсия уюштирган шахсни сўроқ қилишмоқда.

 

Москва мэри Сергей Собянин ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдириб, қидирув ишлари давом этаётганини маълум қилди.

 

Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, диггерлар гуруҳи саккиз кишидан иборат бўлган.

custom img

Кобулдаги хусусий мактабда портлаш содир бўлди, ўқувчилар жароҳатланди

Ўқувчилар дарслардан чиққанидан кейин мактаб ҳовлисига граната отилган.

custom img

Қозоғистонда 19 ёшли ўзбекистонлик келин вафот этди

У ўлимидан олдин дугонасига эри ширинлик туфайли уни урганини айтган.

custom img

Трамп Макка келишувини Яқин Шарқнинг бирлашуви деб атади

АҚШ президенти мазкур битим минтақа давлатларининг ўзини ҳимоя қилиш имкониятларини кучайтиришини таъкидлаган.

custom img

Жанубий Корея ва АҚШ қўшма ҳарбий машғулотларни бошлади

Маневрларда Жанубий Кореянинг қарийб 18 минг ҳарбий хизматчиси қатнашмоқда.

custom img

“Исроил минтақадаги урушларнинг асосий ҳаракатлантирувчи кучи” – Эрдўған

Туркия президенти Анқара тинчликка таҳдид қилинадиган ҳолатда урушдан қочмаслигини билдириб, Исроилнинг Ғазо ва Ливандаги ҳарбий амалиётларини кескин танқид қилди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ядровий қурол ишлатиши мумкин

Собиқ конгрессмен АҚШ Эронга қарши ядровий қурол қўллаш эҳтимолини муҳокама қилаётганини маълум қилди.

custom img

Эрон АҚШ аскарларини қўлга олган ёки ўлдирганлар учун мукофот белгилади

Аёллар учун мукофот миқдори икки баравар бўлиши айтилди.

custom img

Исроил армияси “Ҳизбуллоҳ”нинг юқори мартабали қўмондони йўқ қилинганини маълум қилди

IDF қўмондоннинг Исроил ҳарбийларига қарши ҳужумларни, жумладан, дрон ҳужумларини тайёрлашда иштирок этганини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"