Иқтисодиёт

Рубль курсининг пасайиши Қозоғистон тенгесининг қадрсизланишига сабаб бўлди

Қозоғистон валютаси 2022 йил июнь ойи охиридан бери рублга нисбатан деярли 90 фоизга ўсди.

Рубль курсининг пасайиши Қозоғистон тенгесининг қадрсизланишига сабаб бўлди

 

Ўтган ҳафтада рублнинг қисқа муддатли қулаши фонида Қозоғистон тенгесининг курси бошқа жаҳон валюталарига қараганда кўпроқ тушиб кетди, бундан ягона истисно Аргентина песоси бўлди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Бироқ 18 августга келиб рубль ва тенгенинг бошқа хорижий валюталарга нисбатан қиймати бироқ кўтарилди. Натижада Қозоғистон валютаси беш кунлик йўқотишлардан сўнг деярли 2 фоизга қимматлашди.

 

Қозоғистон Марказий банки тенганинг қадрсизланиши «рублнинг заифлашишига муносабат» деган хулосага келди, деди агентликка регулятор раҳбари ўринбосари Алия Молдабекова. 

 

«Шубҳасиз, рубль ва тенгенинг долларга нисбатан муносабати бор. Аммо биз энди аввалгидек юқори ёки чизиқли корреляцияни кўрмаяпмиз»,  — деди у.

 

Унинг сўзларига кўра, тенге курсининг пасайиши сабабларидан бири рублнинг дастлабки тушиб кетганидан кейин унинг янада заифлашишини кутган ҳолда экспортчиларнинг хорижий валютани сотишни истамаслиги бўлган. Молдабекованинг қўшимча қилишича, йирик солиқ тўловлари амалга оширилиши керак бўлган бир пайтда долларга бўлган талабнинг ўсиши «турбулентлик янада кучайган».

 

Bloomberg маълумотларига кўра, 2022 йил июнь ойи охиридан бери Қозоғистон валютаси рублга нисбатан деярли 90 фоизга ўсди.

 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ мигрантлар рублнинг қадрсизланиши сабабли Россиядан кетиши мумкинлиги ҳақида хабар берилганди.

custom img

Дунё чуқур қайта қуриш жараёнларини бошидан кечирмоқда — Президент Шавкат Мирзиёев

Президент Шавкат Мирзиёев Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида нутқ сўзламоқда.

custom img

Тошкентда бир соатлик электр узилиши иқтисодиётга 3,5 млн доллар зарар етказиши мумкин

Айрим омиллар сабаб реал зарар бироз камроқ бўлиши, иккиламчи оқибатлар ҳисобга олинганда эса йўқотишлар каррасига ортиши эҳтимоли бор.

custom img

Май ойида сўм курси қандай ўзгарди?

Апрелдаги мустаҳкамланишдан сўнг миллий валюта май ойида долларга нисбатан қадрсизланди. Сўмнинг кунлик тебранувчанлиги эса сезиларли ошди.

custom img

Ўзбекистоннинг давлат қарзи 2026 йил I чоракда 47 млрд долларга етди

Мазкур миқдорнинг 85 фоизи ташқи, 15 фоизи ички қарз ҳиссасига тўғри келади.

custom img

Ўзбекистон илк бор халқаро IPО орқали 600 миллион доллардан ортиқ инвестиция жалб қилди

“Ўзбекистон Республикаси Миллий инвестиция жамғармаси” акциялари Лондон ва Тошкент фонд биржаларида оммавий савдога чиқарилди.

custom img

Қозоғистоннинг Евроосиё банки Ўзбекистондан чиқиши ортидан миллиардлаб зарар кўрди

Зарар инвестициялар қадрсизланиши натижасида юзага келган.

custom img

Ўзбекистонда ташкилот ва муассасалар 178,1 трлн сўмлик солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланди

143 205 та субъект солиқ имтиёзларидан, 15 346 та ташкилот божхона имтиёзларидан фойдаланган.

custom img

Ўзбекистонга 2026 йилда 53 миллиард доллар хорижий инвестиция жалб этилади

Президент барча раҳбарлар учун инвестиция сифати асосий мезон бўлиши шартлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"