Сиёсат

Цзиньпин: БРИКС саммити ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлайди

Саммит 22-24 август кунлари Ёханнесбургда бўлиб ўтади.

Цзиньпин: БРИКС саммити ривожланаётган мамлакатлар ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлайди

 

БРИКСга аъзо давлатлар раҳбарларининг Жанубий Африкадаги учрашуви ассоциация тарихидаги муҳим босқич бўлиб, мамлакатлар ўртасидаги бирдамликни мустаҳкамлайди, деди ХХР раиси Си Цзиньпин. Сешанба куни у БРИКСнинг 15-саммити бўлиб ўтадиган Ёханнесбургга етиб келди. 

 

“Ушбу саммит БРИКС механизмини ривожлантириш тарихидаги муҳим босқич бўлиб, ривожланаётган давлатлар ўртасидаги ҳамжиҳатлик ва ҳамкорликни янада юқори даражага кўтаришига ишонаман”, — деди сиёсатчи Хитой томонидан эълон қилинган баёнотда.

 

Цзиньпиннинг сўзларига кўра, у биргаликда ривожланиш ва сайёрамизда тинчликни мустаҳкамлаш йўлида Африка давлатларининг юқори ҳокимиятлари билан ҳамкорлик қилишга тайёр. Хитой раҳбарининг фикрича, БРИКС глобал иқтисодий тараққиётга ҳисса қўшади.

 

"Ассоциация аъзолари глобал бошқарувни оптималлаштирган ва халқаро муносабатларни демократлаштиришга ҳисса қўшган конструктив кучга айланди", — деди у.

 

Маълумот ўрнида, БРИКС саммити 22-24 август кунлари Ёханнесбургда бўлиб ўтади. Унда Хитой, Ҳиндистон, Бразилия ва Жанубий Африка давлатлари раҳбарлари, шунингдек, Россиядан ташқи ишлар вазири Сергей Лавров қатнашади. Россия Президенти Владимир Путин саммитда видеоконференция орқали иштирок этади.

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган учрашувда иштирок этди

Ўзбекистон Биринчи хоними альянс доирасида экологик таълимни ривожлантириш ва ёшларнинг экологик лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ташаббусларини илгари сурди.

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева COP31 доирасида Ўзбекистон миллий павильонига ташриф буюрди

Павильонда “Замин” фондининг “Eco-Schools Uzbekistan” лойиҳаси доирасида узлуксиз экологик таълим тизими тақдим этилди.

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Шавкат Мирзиёев Финляндия президенти билан учрашди

Учрашувда томонлар ўртасидаги металлургия, энергетика, геология, экология ҳамда сув ресурслари соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилотининг янги бош котибини қабул қилди

Томонлар 2027 йилда Ўзбекистонда ўтказилиши режалаштирилган ТДТ саммитига тайёргарлик масалаларини кўриб чиқди.

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Мирзиёев Туркияга ташрифи доирасида Грузия Президенти билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги стратегик шерикликни янада ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Саудия Арабистони энергетика вазири бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш ва янги амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш масалалари кўриб чиқилди.

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Шавкат Мирзиёев Туркияга жўнаб кетди

Давлат раҳбари БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича конференциясининг 31-сессияси тадбирларида иштирок этади.

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Сунъий интеллект хавфсизликка таҳдид солмаслиги керак: Шавкат Мирзиёев халқаро ташаббусларни илгари сурди

Ўзбекистон Президенти Остонада Ақаба жараёни доирасидаги Марказий Осиё етакчилари учрашувида қатнашди.