Ўзбекистон

Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади

Давлат раҳбари Ислом маърифати бўйича, худди Бухородагидек, Самарқандда ҳам намуна яратиш кераклигини таъкидлади.

Мирзиёев Самарқандга ташрифини Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилишдан бошлади

 

Давлатимиз раҳбари аввало Пайариқ туманига бориб, Имом Бухорий мақбарасини зиёрат қилди. Қуръон тиловат этилиб, дуо ўқилди.

 

"Илоҳим, дуоларимиз ижобат бўлиб, Аллоҳ юртимизни тинчлик-осойишталикда сақласин, файзу барака берсин. Мана, мустақиллигимизнинг 32 йиллик байрами арафасида турибмиз. Халқимиз билан бирга шу кунларга етганимизга шукрлар айтамиз. Олдимизга яна катта-катта режалар қўйганмиз. Бунинг учун икки карра кўпроқ ҳаракат қилишимиз, ёшлар тарбиясига эътибор беришимиз керак. Ҳамма соҳада таълимни, билимни оширсак, натижалар юқори бўлади. Ёшларимиз Имом Бухорий, Мирзо Улуғбекдай боболаримизга муносиб бўлишини истаймиз", — деди Шавкат Мирзиёев.

 

Ислом маърифати бўйича, худди Бухородагидек, Самарқандда ҳам намуна яратиш кераклиги таъкидланди. Алломаларимиз меросидан фойдаланиб, жаҳолатга қарши маърифатни кучайтириш, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан асраш бўйича кўрсатмалар берилди.

 

Ҳозирги кунда Имом Бухорий мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Давлатимиз раҳбари пардозлаш ишлари намуналарини кўздан кечирди.

 

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"