Ўзбекистон

Танзила Нарбаева аҳолини қийнаётган муаммоларга диққат қаратди

Айни дамда Сенатнинг қирқ тўртинчи ялпи мажлиси бўлиб ўтмоқда.

Танзила Нарбаева аҳолини қийнаётган муаммоларга диққат қаратди

 

Анъанага мувофиқ ялпи мажлис кун тартибига киритилган масалалар кўриб чиқилишидан аввал сенаторлар ҳудудларда олиб борган ўрганишлари давомида аниқланган камчиликлар, аҳолини қийнаган муаммолар  қизғин муҳокама қилинди. Бу борада Сенат Раиси Т.Нарбаева Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича қилинган ишлар ва вазифалар юзасидан олиб борилган ўрганишларга тўхталди:

 

"Дарҳақиқат Наманган вилоятига сафаримиз давомида ҳудуд фаоллари ушбу масалани кўтардилар. Қолаверса ўзимиз ҳам бевосита объектни кўздан кечирдик. Бино ҳақиқатдан ҳам таъмирга мухтож. Шу билан бирга мазкур йўналишга доир яна бир масала кўтарилган эди, яъни Наманган шаҳри аҳолиси учун алоҳида перинатал марказ ташкил этиш масаласи. Маълум бўлишича, бугунги кунда Наманган шаҳар аҳолиси сони 1 миллионга яқинлашган. Шаҳарда бор йўғи 4 та туғруқхона фаолият юритмоқда. Вилоят перинатал маркази ҳам шу ҳисобда (250 ўринли).
 

Бироқ шаҳар аҳолиси, жумладан туғиш ёшидаги аёллар сони муттасил ўсиб бормоқда (170 минг нафар). Ўтган йилда шаҳарда умумий туғруқлар сони 20 мингдан зиёдни ташкил этган бўлса, жорий йилнинг 6 ойида салкам 12 мингтага етган. Булар орасида эрта туғруқлар ҳам бор (2022 й. – 1 300 та, 2023 й. 6 ойида – 539 та).
 

Айнан эрта туғруқлар сонининг кўплиги, қолаверса шаҳар болалар шифохонасидаги неонотология (кам вазнли чақалоқларни парвариш қилиш) бўлими ортиқча юклама билан ишлаётгани сабабли шаҳар туғуруқ комплекси негизида алоҳида перинатал марказ ташкил этиш таклифи билдирилган. Фикримизча Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур масалани атрофлича ўрганиб, хулоса бериши зарур. Тўғри, шаҳар ҳудудида вилоят перинатал маркази ҳам жойлашган. Лекин сиғим жиҳатдан бугунги талабга жавоб берадими? деган савол туғилади.
 

Юқорида айтганимдек, эҳтиёж йилдан йилга ўсиб бормоқда. Аниқ, объектив ҳолатни тўлиқ очиб берадиган хулоса керак. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари иштирок этаётган бўлса мазкур масалалар бўйича муносабат билдириши керак".

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"