Ўзбекистон

«Заправка»ларда юзага келаётган навбатлар ҳақида маълумот берилди

Ижтимоий тармоқларда метан «заправка»ларда узундан-узун навбатларнинг юзага келиши бир қатор «заправка»ларнинг ёпилишига сабаб бўлаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

«Заправка»ларда юзага келаётган навбатлар ҳақида маълумот берилди

 

Ижтимоий тармоқларда метан «заправка»ларда навбатнинг узайиб бораётгани, бунга бир қатор метан «заправка»ларнинг ёпиқлиги сабаб бўлаётгани, мазкур вазият метан нархининг ошишидан дарак бўлиши мумкинлиги ҳақида турли хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Энергетика вазирлиги маълумот берди.

 

Маълум қилинишича, республикадаги барча метан «заправка»ларга август ойи учун уларнинг талабларига асосан белгиланган лимитга кўра, табиий газ тўлиқ етказиб берилган. Ҳеч қандай чеклов киритилмаган.

 

«Қайсидир метан ’заправкаʼ ўз фаолиятини вақтинча тўхтатиб турган бўлса, демак, бу қандайдир техник сабаблар ёки бошқа бир омил туфайли бўлиши мумкин. Шунингдек, аввал таъкидлаганимиздек, метан ’заправкаъларда сотиладиган бир куб газ учун белгиланган нарх ошгани йўқ», — дейилади хабарда.

 

Вазирликнинг эслатишича, аҳоли ва бошқа тоифадаги истеъмолчилар қонунчиликда ўрнатилган тартибда белгиланган муддатларда табиий газ нархининг оширилиши ҳақида аввалдан огоҳлантирилади.

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти: Ўзбекистон глобал технологиялар учун янги имкониятлар очмоқда

Google вице-президенти Ўзбекистонда шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш соҳасидаги ислоҳотлар Google Pay’нинг мамлакатда ишга тушишига йўл очганини таъкидлади.

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Ўзбекистон илмий ташкилотлари ва олийгоҳларига Кореяда ишлаб чиқарилган 50 та трактор топширилди

Корея билан ҳамкорликдаги лойиҳа доирасида Ўзбекистонда экологик тоза қишлоқ хўжалиги техникасидан фойдаланиш имкониятлари кенгаймоқда.

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Жиззахда боғча мудираси ўлдирилди: эри гумонланувчи сифатида ушланди

Аёлнинг ўлими юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

“Қуёшли хонадон” дастури: фуқароларга 642 млрд сўмдан ортиқ субсидия тўланди

Энг кўп маблағ Бухоро ва Хоразм вилоятларига тўғри келган.

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар радарларига янги ваколат: камар тақмаган ҳайдовчилар ҳам аниқланади

Тадбиркорлар ўрнатган фото ва видео қайд этиш тизимларига хавфсизлик камаридан фойдаланиш қоидаларини бузиш ҳолатларини аниқлашга рухсат берилди.

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Тошкентда ноқулай метеорологик шароит: ҳаво сифати “носоғлом” даражада

Айрим кузатув нуқталарида ифлосланиш даражаси “жуда носоғлом” кўрсаткичга етди.

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Ватанга қайтиш, моддий ва тиббий ёрдам: 4 401 нафар ўзбекистонлик Россиядан қайтарилди

Россияда қийин вазиятга тушган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилмоқда.

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Самарқандда Epica темир тўсиққа урилди: ҳайдовчи ҳалок бўлди

Ҳайдовчи эътиборсизлиги оқибатида руль бошқарувини йўқотиб, ЙТҲга учраган.