Ўзбекистон

Ўзбекистон бўйлаб сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

Бу ишга беэътибор бўлган 8 нафар шахсга ҳуқуқий баҳо берилади.

Ўзбекистон бўйлаб сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

 

"Ўзбекнефтгаз" маълумотига кўра, республика бўйлаб катта миқдорда талабга жавоб бермайдиган бензин маҳсулотлари аниқланди.

 

Республика бўйича истеъмолчиларга  берилаётган автобензин сифати бўйича эътирозлар кўпайганлиги сабабли, нефт базалар ва АЁҚШлар орқали сотилаётган бензиннинг сифати бўйича ўрганишлар ва таҳлиллар олиб борилган. 

 

Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида келиб тушган мурожаатлар асосида “Ўзэнергоинспекция” ходимлари томонидан ўтказилган ўрганишларга асосан Кучлик нефт базаси (73,2 тонна), Навоий нефт базаси ( 38,7 тонна), Урганч нефт базаси (2,072 минг тонна) ва Бухоро нефт базалари (1,86 минг тонна) МЧЖларда сақланаётган автобензин сифати O`z Dst 3031:2015 давлат стандарти талабларига жавоб бермаслиги, яъни автобензин таркибидаги қатрон (смола) ва олтингугурт (сера) миқдори белгиланган меъёрдан юқори ҳамда бир ҳолатда (“Навоий нефт базаси” МЧЖ) октан сони меъёрдан пастлиги аниқланган. Жами аниқланган сифатсиз маҳсулотлар миқдори 4,044 минг тоннани ташкил этган.

 

Кучлик (73,2 тонна) ва Навоий (38,7 тонна) нефт базаларида аниқланган сифатсиз нефт маҳсулотларининг сифатлари “Ўзэнергоинспекция”нинг мажбурий кўрсатмасига асосан, Ўзбекистон нефт ва газ илмий тадқиқот ва лойиҳалаш институти, “Ўзнефтмаҳсулот" ва “Ўздавнефтгазинспекция” томонидан ишлаб чиқилиб 2012 йилнинг 1 октябрь кунидан кучга кирган “Нефт, газ конденсати ва нефт маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ташиш, бериш ва ҳисобга олиш бўйича йўриқнома” 30-сонли иловасининг 4-банди “Нокондицион маҳсулотларни аниқлаш билан боғлиқ асосий чора-тадбирлар, маҳсулотлар сифатини тиклаш” асосида ўрнатилган тартибда тикланиб, камчилик бартараф этилиб, истеъмолчиларга сифатли тарзда етказиб берилган. Нефт маҳсулотларининг сифати бўйича истеъмолчилардан эътирозлар бўлмаган.

 

“Урганч нефт базаси” МЧЖ ва унинг Шовот ҳамда Хонқа филиалларида (2,072 минг тонна) аниқланган сифатсиз автобензиннинг 587,0 тоннасини “Ўзенергоинспексия”нинг мажбурий кўрсатмасига асосан, юқорида келтирилган йўриқнома талаблари асосида ўрнатилган тартибда сифати тикланиб, истеъмолчиларга етказиб берилган. Ушбу маҳсулот бўйича ҳам истеъмолчилардан эътирозлар келиб тушмаган. Ҳозирги кунда 1,485 минг тонна автобензинининг сифатини тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

 

“Бухоро нефт базаси” МЧЖ ва унинг Қоракўл филиалида (1,86 минг тонна) аниқланган сифатсиз нефт маҳсулотларининг 323,0 тоннасини “Ўзэнергоинспекция”нинг мажбурий кўрсатмасига биноан, юқорида келтирилган йўриқнома талаблари асосида ўрнатилган тартибда сифати тикланиб, истеъмолчиларга етказиб берилган. Ҳозирги кунда 1,537 минг тонна автобензиннинг сифатини тиклаш ишлари давом эттирилмоқда.

 

Нефт маҳсулотлари сифатининг бузилишига йўл қўйган 4 нафар раҳбар ходим ва 4 нафар моддий жавобгар шахслар фаолиятига нисбатан ҳуқуқий баҳо берилади.

 

Нефт маҳсулотларини сифат ва миқдор жиҳатидан бус-бутун сақланишини таъминлаш юзасидан барча нефт база раҳбарлари огоҳлантирилган ва келгусида нефт маҳсулотларини сифат жиҳатидан тўлиқ сақлаш ҳамда истеъмолчиларга сифатли тарзда етказиб берилишини таъминлаш бўйича нефт базалар томонидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмоқда, дейилади хабарда.

custom img

Афғонистондан келган юк машинаси текширилди: 52,5 кг наркотик топилди

«Айритом» чегара божхона постига кириб келган юк машина тиркамасининг полига яширилган ўрамлардан 42,3 килограмм гашиш ва 10,2 килограмм опий топилган.

custom img

Қашқадарёда 4 ёшли қизнинг ўлими: оиладаги бошқа бола васийга топширилди

Аввалроқ 4 ёшли қизча ўгай онасининг калтаклаши оқибатида вафот этгани ҳақида хабар берилганди.

custom img

Киев ва Москва зарбалар алмашди: 5 киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар чоғида Одесса вилоятида Либерия байроғи остида сузаётган кема ва Киевдаги Шимолий кўприк ҳам нишонга олинган. Украина Россия босиб олган ҳудудларга зарба берган.

custom img

Маҳкумларни ватанига ўтказиш: Ўзбекистон ва Покистон ўртасидаги битим ратификация қилинади

Битимга кўра, озодликдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган маҳкумлар жазонинг қолган қисмини фуқароси бўлган давлатда ўташи учун ўтказилиши мумкин.

custom img

Ўгай қизини ўлдирди: Қашқадарёда 4 ёшли қиз ўгай онаси уриши оқибатида вафот этди

Бош қисмидан жиддий жароҳат олган қизалоқнинг соғлиғи кескин ёмонлашган ва у шу куни ҳаётдан кўз юмган.

custom img

Янгиҳаётда қурилаётган масжидда ёнғин: қутқарувчилар етиб борди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

custom img

Қалбаки пуллар ва “босмахона”: Наманганда 51,5 млн сўмлик қалбаки пуллар аниқланди

Пуллар тайёрлаб сотганликда гумонланган икки шахс ушланган.

custom img

Тирбандлик ва хавфсизлик масаласи: Зангиотада янги темирйўл ўтказгичи очилди

Янги иншоот транспорт оқимини тартибга солиш, тирбандликларни камайтириш ва ҳайдовчи ҳамда пиёдалар учун хавфсиз ҳаракатланишни таъминлашга хизмат қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"