Жаҳон

Пригожин Путиннинг ота-онаси қабри жойлашган қабристонга дафн қилиниши мумкин

Ҳозиргача Евгений Пригожин дафн этиладиган жой ҳақидаги маълумотлар махфийлигича қолмоқда.

Пригожин Путиннинг ота-онаси қабри жойлашган қабристонга дафн қилиниши мумкин

Путиннинг ота-онасининг қабри жойлашган Санкт-Петербургдаги Серафимовский қабристонига металл детекторлар ўрнатилди. Бу Пригожиннинг дафн маросимига тайёргарлик сифатида қаралмоқда.

«Фонтанка»нинг ёзишича, Санкт-Петербургдаги Серафимовский қабристонининг марказий дарвозаси олдида металл детектор рамкалари ўрнатилди. Хабарда келтирилишича, бунга авиаҳалокатда ҳалок бўлган Евгений Пригожиннинг дафн маросимига тайёргарлик кўрилгани сабаб бўлиши мумкин. Нашрнинг таъкидлашича, бизнес-жет йўловчиларидан қайси бири Серафимовский қабристонига дафн этилиши ҳозирча аниқ эмас, лекин у камида беш киши бўлишини таъкидламоқда. 

Қабристон директори ҳам металл детекторларнинг ўрнатилишини Пригожин ёки самолётнинг бошқа йўловчилари дафн этилиши билан боғлиқлигини билмаслигини айтган.

«Президент матбуот котиби Дмитрий Песков ҳам билмайди. Сиз эса мендан сўраяпсиз», —деди у.

Ҳозирда Пригожин қаерда ва қачон дафн этилиши ҳақида расмий маълумот йўқ. Бироқ, «Фонтанка»нинг таъкидлашича, 28 август ҳолатига кўра бизнесменнинг ўзи, шунингдек, «Вагнер» қўмондони Дмитрий Уткин ва Пригожин тузилмаларининг топ менежери Валерий Чекалов Санкт-Петербургда дафн этилиши аниқ. 

Маълумот учун, Серафимовский қабристонида Мудофаа вазирлигининг кўплаб фахрий аскарлари ва офицерлари, шунингдек, Россия президенти Владимир Путиннинг ота-оналарининг қабрлари жойлашган.

Маълумот учун, 23 август куни «Вагнер» раҳбари Евгений Пригожиннинг хусусий самолёти Твер областида ҳалокатга учради. Натижада бортда бўлган 10 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Росавиация бортдагилар рўйхатида «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожин, унинг командири Дмитрий Уткин, яна беш нафар вагнерчи ҳамда экипажнинг уч аъзоси келтирилганини маълум қилган. Россия тергов қўмитаси эса 27 август кунига келиб ҳалокат жойида топилган 10 кишининг қолдиқлари парвоз рўйхатида кўрсатилган одамларга тўғри келишини маълум қилди.

custom img

Путин ва Эрдоған Форс кўрфази ва Украина атрофидаги вазиятни муҳокама қилди

Раҳбарлар минтақадаги ҳарбий ва сиёсий қарама-қаршилик, Қора денгиз хавфсизлиги ва газ транспорти инфратузилмасини мувофиқлаштириш заруратини таъкидладилар.

custom img

Яқин Шарқда глобал уруш хавфи ошмоқда — БМТ бош котиби

Антонио Гутерриш барча томонларни урушга чек қўйишга ва мулоқотни танлашга чақирди.

custom img

Форс кўрфазидаги кемаларга ҳужум қилиниши оқибатида 10 нафар денгизчи ҳалок бўлган — IMO

Ҳўрмуз боғозида ҳаракат чеклангани туфайли 20 мингдан ортиқ денгизчи кемаларда қолиб кетган.

custom img

АҚШнинг яна бир F-35 самолёти уриб туширилгани маълум қилинди

Учувчи кучли портлаш туфайли самолётни ташлаб чиқа олмаган.

custom img

Россияда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди

Ҳодиса оқибатида 22 киши жароҳатланган, йўловчилар деразалар орқали эвакуация қилинган.

custom img

АҚШ–Исроил ва Эрон уруши давом этмоқда: қурбонлар сони ортмоқда

Яқин Шарқда давом этаётган можаро оқибатида ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар сони маълум қилинди.

custom img

Республикачи сенаторлар Трампнинг NATO'дан чиқиш режасига қатъий қаршилик билдирди

Сенаторлар АҚШнинг NATO'дан чиқиши Россия ва Хитой манфаатларига хизмат қилишини айтмоқда.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил зарбалари натижасида дунёдаги энг мураккаб муҳандислик иншоотларидан бири вайрон бўлди

Ушбу иншоот мамлакатдаги йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бўлиб, муҳандислик нуқтаи назаридан мураккаб конструкция сифатида баҳоланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"