The Conversation: Кўп сув ичиш озишга ёрдам бермайди
Олимларнинг фикрича, вазн йўқотиш учун сувнинг ўзи етарли эмас.

Одамлар орасида кўп миқдорда сув ичиш вазн йўқотишга ёрдам беради, деган фикр кенг тарқалган. Бу фикр сув калорияларни ёқиб юборади ва иштаҳани камайтиради деган тахминга асосланади. Бироқ Астон университети мутахассислари бу афсонани рад этди, деб ёзади “Gazeta.ru”.
Олимларнинг таъкидлашича, 14 киши иштирок этган кичик бир тадқиқот қуйидагиларни кўрсатди: 500 мл сув ичиш дам олишда энергия сарфини тахминан 24 фоизга оширади. Бу ёқимли туюлиши мумкин, аммо таъсир фақат бир соат давом этди. 70 кило вазнга эга одам йўқолган калорияни чоракта пишириқ (печенье) истеъмол қилиб, тезда тиклаб олиши мумкин.
Бошқа бир тадқиқотда, энергия истеъмоли фақат сув совуқ бўлганда 4% га ошган. Олимларнинг фикрича, вазн йўқотиш учун сувнинг ўзи етарли эмас. Сув суюқлик бўлгани учун у ошқозондан тез чиқади, машҳур “эътиқод”га қарамай, у қоринни тўлдирмайди.







