Ўзбекистон

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 50 фоиздан зиёди эркаклар

Тест синовида тўплаган балларига эътибор қаратилса, аёллар эркакларга нисбатан юқорироқ балл тўплаган.

Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг 50 фоиздан зиёди эркаклар

Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, жорий йилда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун 948 491 нафар абитуриент онлайн рўйхатдан ўтди. Бунда:

    • эркаклар — 419 327 нафар (44,2 фоиз) ни;
    • аёллар — 529 164 нафар (55,8 фоиз) ни ташкил этди.

Тест синови натижаларига кўра, 193 421 нафар абитуриент талабаликка тавсия этилган бўлиб, уларнинг:

    • 100 491 нафари (52 фоиз) — эркаклар;
    • 92 930 нафари (48 фоиз) — аёллар ҳиссасига тўғри келади.

Абитуриентларнинг тест синовида тўплаган балларига эътибор қаратилса, аёллар эркакларга нисбатан юқорироқ балл тўплаган ҳолда талабаликка тавсия этилган. Талабаликка тавсия этилган абитуриентларнинг ўртача ўтиш бали давлат гранти асосида:

    • эркакларда — 112,4 баллни;
    • аёлларда — 125,1 баллни.

Тўлов-контракт асосида:

    • эркакларда — 88,9 баллни;
    • аёлларда — 98,5 баллни ташкил этган.

«Эркаклар ва аёлларда ўртача ўтиш балларининг бундай фарқ қилиши улар рўйхатдан ўтишда танлаган таълим йўналишлари ва улардаги ўтиш баллари билан боғлиқ», — дейилади хабарда.

Таълим соҳалари бўйича фоиз ҳисобида олинганда «Ижтимоий таъминот» (91,7 фоиз), «Тиллар» (88,5 фоиз) ва «Таълим» (78,7 фоиз) соҳаларига аёллар, «Транспорт хизматлари» (93,5 фоиз), «Архитектура ва қурилиш» (84,8 фоиз) ва «Ахборот-коммуникация технологиялари» (75,3 фоиз) соҳаларига эркаклар кўпроқ талабаликка тавсия этилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.